Шарқ аёлларининг 7 гўзаллик сири
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-09-18 14:40:03
- 0
- 0
- 33119
Шарқ аёллари ўзларининг сирлилиги, латофати ва истараси билан бошқа мамлакат гўзалларидан алоҳида ажралиб келган. Табиий гўзаллик сирлари шарқ аёлларига момо ва бувилардан маълум. Ушбу пардоз ашёлари аёллар чиройига чирой қўшибгина қолмай, фойдали жиҳатлари ҳам мавжуд.
1. Сурма – кўзлар учун табиий бўёқ. Ушбу бўёқ кўзлар учун энг зўр қалам ҳисобланиб, у суркалиб кетмайди ва уни уйқудан олдин ювмаса ҳам бўлади. Сурма кўзларнинг алоҳида урғу бериб, уларнинг теъранлигини ажратиб туради ва бу билан уларни янада жозибадор кўрсатади. Замонавий сурмалар воракуя ва гхи (тозаланган эритилган ёғ тури)дан тайёрланади. Анъанавий сурма таркибида қўрғошин бўлади, шу сабабли сурма ҳарид қилаётганда унинг таркиби билан ўрганиб чиқинг.
2. Хна – кукун кўринишидаги майдаланган ўсимлик бўлиб, соч, тирноқ ва танани бўяшда фойдаланилади. Ушбу қадимий урф-одатлар мусулмон аёллари орасида жуда кенг тарқалган бўлиб, ҳеч қачон урфдан четда қолмаган. Ҳозирги кунда хна деб сотилаётган жуда кўп маҳсулотлар аслида табиий хна эмас. Маҳсулот ишлаб чиқарувчилари қора, сариқ ва қизғиш рангдаги хналар борлигини таъкидлашади, аслида табиий хна қизғиш-жигар ранг бўлади. Лекин фабрикалардан тайёрланаётган хналар таркибида зарарли моддалар мавжуд бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Табиий хнанинг сочга зарари йўқ ва у сочларни куйдирмайди. Бугунги кундаги хналар таркибида катта миқдорда скипидар ёки бошқа кимёвий моддалар мавжуд, лекин анъанавий тарзда ушбу маҳсулотга лимон шарбати ёки қора чой дамламаси қўшилган.
3. Сув. Ҳатто бундан бир ярим минг йиллар аввал, сувсизликдан қийналган Арабистон саҳроларида яшаб пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) сув билан тез-тез ювиниб туриш кераклиги ҳақида гапирганлар. Улар ноҳуш ҳид ва кўримсизликни ёқтирмаганлар. Шарқ аёллари юзларини, қўлларини ва оёқларини тез-тез сув билан ювиб туришган. Бу нафақат тозалик, балки юз нурини равшанлантиради.
4. Зайтун мойи. Зайтун шарқ аёллари орасида алоҳида ўрин тутади, унинг мевачалари эса мўъжизавий пардоз хусусиятларига эга. Зайтун мойини сочлар ва терига суртиб, уларнинг жозибасини тиклаш, шунингдек, таомларга қўшиб истеъмол қилиш ҳам мумкин. Чўмилиб чиққач, ушбу мойдан намлантирувчи восита ўрнида терига ва сочларга суртиш мумкин. зайтун мойи терини силлиқлайди, тирноқларни мустаҳкамлайди, сочларни юмшатади ва кучли ёшартирувчи натижага эга.
5. Мисвоқ. Яқиншарқда ўсувчи “Ароқ” дарахти шохидан кўп асрлар илгари тиш чёткаси ўрнида фойдаланиб келинган. Мисвоқдан тишларни тозалаш ва нафасни софлашда фойдаланилган. Ҳозирги кунда тиш пасталарининг тури кенглигига қарамай, кўпчилик шарқ аёллари ушбу ўсимликдан ҳануз фойдаланиб келишади. Зеро, ушбу табиий восита тишларга зарар етказмай, уларни оқартиришда ёрдам беради. 2003 йил бўлиб ўтган тадқиқот натижаларидан шуни кўриш мумкинки, оддий тиш ювиш воситасига нисбатан мисвоқ ўсимлиги тишларни тозалаш, оғиз бўштлиғини зарарли микроблардан ҳимоя қилиб, тишларни оқартиришда кучлироқ натижаларни кўрсатган.
6. Машкиамбар. Мафтункор ифорлардан шарқ аёллари эрини эътиборини қаратишда фойдаланишган ва уларнинг кўнглига йўл топишган. Қуюқ асосли атирлар шарқ аёллари орасида жуда машҳур, зеро бундай атирлар таркибида спирт бўлмайди ва бундай атирлар ҳиди узоқ вақт туради.
7. Соғлом турмуш тарзи ҳамда тўғри овқатланиш. Шарқ аёллари ташқи гўзаллигига зарар етказмайдиган тўғри овқатланишга риоя қилиб келишган. Зеро, спиртли ичиликлар, тамаки ва бошқа таъқиқланган нарсалар нафақат ташқи гўзаллигига, балки соғлиғига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Зарарли нарсалардан чекланган шарқ аёли соғлом болани дунёга келтирибгина қолмай, унга тўғри тарбия беради.
Ҳақиқий шарқона тарбия кўрган аёлҳечқачоннарса, кийим-кечакка ўч бўлмайди. У учун ҳаётнинг ўткинчи лаззатлари эмас, балки юрак ҳотиржамлиги афзалроқдир. Бу ўз ўрнида аёл учун ички гўзаллик ҳадя қилиб, вақтинчалик – жисмоний гўзалликни тўсиб, умрбод гўзаллик, яъни қалб гўзаллигига йўл очади.