Қоматга мос юбка — сизга қай бири ярашади?
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тоифа: Мода ва услуб
- 2015-09-21 10:19:46
- 0
- 0
- 38036
“Мини –юбка” бундай
бичимдаги юбка кимларга ярашади?
Мини-юбка — тиззадан
тепа турадиган калта юбка.
Кимларга ярашади? Мини юбка
танага ёпишиб турганлиги боис у қоматнинг сон қисмидаги барча камчиликларни
бўрттириб кўрсатади. Шу сабабли бундай юбкалар жуда ҳам келишган текис оёқларга
ярашади. Жуда бўйи узун аёллар қоматини бундай бичимдаги юбка номутаносиб
кўрсатади. Мини-юбка ўрта бўйли аёлларда чиройли кўринади.
Нималар билан уйғунлаштириш керак? Мини-юбкани тепа қисми ёпиқ кийимлар билан уйғунлаштириш мақсадга мувофиқ,
масалан, кенгроқ свитер (жуда урфбоп кўринади)
ёки футболка. Шунингдек, бундай кийимлар жамланмасига “лодочка” услубидаги туфли
ёки пошнасиз (бундай юбка билан баланд пошнали ёки платформадаги
пояфзалдан воз кечинг) содда пояфзални танлаш жоиз.
Узунлиги бўксагача бўлган юбка “карандаш”кимларга
ярашади?
Юбка-“карандаш” — тиззадан
пастки қисми торайиб кетган.
Кимларга ярашади? Бундай бичимдаги юбкалар, оёқларнинг тепа қисми очиқ туриши билан
фарқлидир, зеро оёқ тўпиқ шакли нафия бўлмаганларга тавсия қилинади. Бошқа
тарафдан бундай бичимдаги юбкалар сон қисми хушбичим бўлганларга ярашади.
Нималар билан уйғунлаштириш керак? Бу узунликдаги юбкаларга, деярли барча услубдаги пояфзал ярашади:
балеткалардан тортиб этиккача. Агар “карандаш” бичимидаги юбкани этик билан
киймоқчи бўлсангиз, яхшиси, пошнаси баланд этикни танланг. Зеро, бундай
кийимлар жамланмаси сизни хушбичим ва баландроқ кўрсатади.
Узунлиги тиззагача
бўлган юбка-карандаш кимларга ярашади?
Узунлиги тиззагача бўлган
юбка “карандаш” классик узунлик саналади. Лекин ҳозирги кунда модельерлар турли
хил узунликдаги либосларни тавсия қилишмоқда.
Кимларга ярашади? Ушбу
узунликдаги юбка қоматни баландроқ кўрсатади. Бунда фақат қоматга мос белбоғ
танлаш керак, йўқса, қоматдаги камчиликларни юзага чиқариб қўйиш ҳолати
кузатилади. Агар тиззангиз шакли идеал бўлмаса, уларни номига беркитиб турувчи
узунликни танланг.
Нималар билан
уйғунлаштириш керак?
Бели ингичка, озғинроқ аёллар белбоғи юқори бичимдаги юбка танлашлари мақсадга
мувофиқ. Белбоғ қисми юқори бичилган юбкалар, шунингдек, оёқларни узунроқ
кўрсатади ҳам. Агар сонларни семизроқ
кўрсатишни истасангиз, белбоғ қисми пастроқ бичилган юбкаларни танланг
Узунлиги тиззагача бўлган А-силуэтали юбка кимларга ярашади?
А-силуэтли юбка ёки трапеция – бел қисми ингичка, пастки қисми кенгайган бичимдаги юбка.
Кимларга ярашади? Жуда кўпчилиқ
аёллар қоматига ярашади. Масалан, тос қисми хушбичим ва елкалари кенг аёллар қоматини
бундай юбка мутаносиб кўринишга келтиради. Агар сонлар тўлароқ бўлса, трапеция
бичимидаги юбка уларни хушбичим кўринишга келтиради. Бундай бичимдаги юбка
узунлиги оёқ шаклидан келиб чиққан ҳолда танланади. Лекин оёқлари калтароқ
бўлганда, тиззадан паст узунликдаги юбкалардан воз кечинг.
Нималар билан
уйғунлаштириш керак? Ушбу бичимнинг пастки қисми кенгайиб
кетганлиги сабабли, қўшимча ҳажим беради. Шундай экан, пошнали туфли ва тепа
қисми ҳам юбкага мутаносиб тарзда, ҳажимлироқ танлангани мақсадга мувофиқдир. Йўқса,
қоматнинг пастки қисми оғирроқ кўриниб қолади.
Узунлиги
таззагача бўлган ҳурпайган юбкалар
Ҳурпайган юбкалар
услубингизга ўйноқи кайфият ва романтиклик бахш этади.
Кимларга ярашади?
Ҳурпайган юбкалар бўйи узун, сонлари хушбичим хонимларга ярашади. Зеро,
ҳажимдор ушбу юбка оёқларга қўшимча ҳажим беради. Айниқса, бу қалин матодан
тикилган юбкаларга тегишли. Агар сонлар нозик бўлса, бундай юбка жозибадор
кўриниш бахш этади.
Нималар билан
уйғунлаштириш керак? Бир қоидани ёдингизда тутинг, юбка қанчалик
ҳажимдор бўлса, тепа қисм учун либосни ҳам унга мутаносиб тарзда танлаш лозим!
Узунлиги
болдиргача бўлган юбка кимларга юрашади?
Болдиргача бўлган
узунликдаги юбкалар оёқнинг энг ҳажимдор қисмига келиб тугугнлиги билан
хавфлидир. Шу сабабли унинг ярашиқли туриши оёқларингиз узунлиги ва шаклига
боғлиқдир.
Кимларга ярашади?
Жуда озғин оёқларга ярашмагани каби ҳажимдор оёқларга ҳам ярашмайди. Шунингдек, бундай узунликдаги
юбкалар бўйи баланд бўлмаган аёлларга тавсия қилинмайди. Шу сабабли узунлиги
болдиргача бўлган юбкалар келишган бўйи баланд хонимлар қолматини янада
нафосатли кўрсатади.
Нималар билан
уйғунлаштириш керак? Пошнали нозик туфлилар билан жуда чиройли
кўринади, лекин этик билан киймаган маъқул.
Тўғри бичилган
макси узунликдаги юбкалар кимларга ярашади?
Макси узунликдаги юбка
тўпиққача бўлади. Айнан бу узнликдаги
юбкалар бўйни калтароқ кўрсатади. Юбка қирқими (разрез) ёндан, орқадан олд
тарафлардан бўлиши мумкин.
Кимларга ярашади?
Макси юбка нуқсонли оёқларни жуда яхши
беркитади. Ориқча ҳажимсиз, тахловсиз тўғри бичилган юбка вертикални яратиб, қоматни
хушбичим кўрсатади.
Нималар билан
уйғунлаштириш керак? Агар бўйингиз моделларники каби узун бўлмаса,
бундай юбка билан баланд пошнали пояфзал кийиш тавсия қилинади. Либослар
жамланмасини уйғунлаш учун тепа қисмдаги либос учун ҳажимдор кофта ҳам, қоматга
ёпишган топ ҳам мос келади.
Кенг бичимли
макси узунликдаги юбка кимларга ярашади?
Кенг бичимли макси юбка — жуда назокатли
танлов!
Кимларга ярашади?
Кенг бичимли юбка қоматни ҳажимдорроқ кўрсатади, шу сабабли фақат бўй-басти
келишган, нозик қоматли аёлларга ярашади.
Нималар билан уйғунлаштириш керак?Пошнаси паст пояфзаллар: балетка ва танкеткалар билан жуда чиройли уйғунлшади. Бундай юбка билан тепа қисм учун кофтани қоматга мос ҳолда танлаш жоиз. Зеро, ушбу бичимдаги юбка эътиборни тортувчидир. Шу сабабли танлаган топингиз ихчам ва ортиқча буюмларсиз бўлиши лозим.