Жозибадор бўлишнинг 3 сири


Янада жозибадор бўлишга интилишдан аввал, келинг, аслида бу тушунча нимани билдиришини билиб оламиз!

Жозибадорлик азалдан ҳар бир аёлда туғилишиданоқ яширинган бўлиб, бу сифат орқали улар қарама-қарши жуфт вакилларини ўзига жалб қилиб келганлар. Шундай келиб чиққан ҳолда, аёл қанчалик жозибадор бўлса, эркаклар эътиборини шунчалик муваффақият билан қозона оладилар.

“Жозибадорлик” тушунчаси, деярли кенг тушунчадир ва уни оддий сўзлар билан етказиб бўлмайди. Зеро, бу тушунча аёлларнинг ташқи кўриниши, ўзини тутиши ва гаплашиш маданияти орқали кузатилади. Бир сўз билан жазобадорлик — аёллик бошланиши деб, изоҳ бериш мумкин.”

Афсуски, айрим замонавий аёллар мустақил, кучли ва озод кўриниш учун ўзидаги ушбу жиҳатни сўндириб, нима учун қарама-қарши жуфт вакилларида бу каби муваффақиятсизликлардан ҳайрон бўлишади. Ахир, севги масалаларида жозиба чиройга нисбатан аҳамиятлироқдир. Жозибадор аёл гўзалликда тенги йўқ аёлга нисбатан исталган эркак қалбини бир нигоҳнинг ўзидаёқ ром эта олади, зеро истарасиз чирой эркакларни ўзидан итариши ҳам мумкин.

Аёллар жозибадор бўлишлари учун нима қилиш лари керак, умуман олганда, аёл ўзидаги жозибадорликни оширишлари мумкинми?

1 Жозибадор кўриниш

Ташқи жозибасига алоҳида урғу беради:

Ø Узун сочлар



Азалдан узун сочлар жозибадорлик белгиси ҳисобланиб келган. Кўпчилик эркаклар узун сочли аёллардан завқланадилар, шу сабабли узун сочли аёлларда бир кўришда қалбларни ром этиш имконияти калта сочли аёлларникига нисбатан кўпроқдир.

Ø Кўйлак ва юбкалар

“Аёл кишимисан, кўйлак кийиб юр!”, — дея аёлларни жозибадорликка ундаган машҳур модельер Диана фон Фюрстенберг. Албатта, чиройли қоматга барча кийим ярашимли, бироқ юбка ва кўйлаклар асл аёллар либоси бўлиб, нафақат чиройли қомаларини, балки жозибасига ҳам урғу бериб туради. Жинси шим ва футболка кийиб олган аёл жуда замонавий ва чиройли кўриниши мумкин, лекин жозибадор кўринмаслиги аниқ!

Ø Жозибадор қадам ташлаш

Тез ва йирик қадам ташлаш билан бирга қўлларини силтаб юрувчи аёл четдан аёл кишини эмас, жасур аскарни эсга солади. Жозибадор қадам ташлаш — оҳиста, равон ва кўркамдир — бундай қадам ташлаган аёлга барча эркак қайрилиб қараши аниқ!

Ø Майин товуш

Эркаклар майин, оҳангдор ва нозик товушли аёл билан, қўпол, терс ва ўз нутқини назорат қила олмайдиган аёлларга нисбатан мамнуният ила гаплашишади.

2 Хулқ-атворини назорат қилиш

Ҳақиқий жозибадор аёл ҳеч қачон қўпол, серғайрат, беандиша, эркакшода ва бақироқ бўлмайди.

Жозибадор аёлларга қуйидагилар хос:

Ø Юмшоқлик


Айтиш жоизки, юмшоқлик — бетарафлик эмас! Жозибадор аёл бутунлай ўз қизиқишларида тура олиши мумкин ва уларни мулойимлик, хушмуомалалик ила ва ва ҳеч кимни хафа қилмаган ҳолда маъқуллайдилар.

Ø Нозик ва ожиза

“Аёл кишининг кучи — унинг ожизалигида” деб бежиз айтишмайди. Жозибадор аёл эркаклар ёрдамига муҳтожлигини кўрсатишдан уялмайди, шу сабабли бундай аёл қаршисида барча эркак ўзини қаҳрамондек ҳис қилиб, ўз аёлини ҳимоя қилади ва уни асраб-авайлашга жавобгарликни ҳич қилади. Кучли, мустақил ва устун аёл олдидан эркаклар айланиб ўтишади.

Ø Назокат ва меҳр

Жозибадор аёл доим муҳтожларга ёрдам қўлини чўзади ва хайрихоҳлик билдиради. Бу аёл доим тинглай олади, далда беради, ачинади, шу сабабли атрофдагилардан ҳам худди шундай жавобни олади. Меҳрибон аёл ҳеч қачон ўзини разил тутиб, атрофдагилардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишмайди. Зеро, улар севгига эришиш учун аввал севигини улашиш кераклигини тушунишади!

3 Ўз аёллик бурчини бажаради


Жуда кўп аёллар эркаклар ҳаётига тақлид қилган ҳолда, ҳозирги кунда уларнинг ҳаётида биринчи навбатда иш, карьера туради, оила эса иккинчи ёки учинчи даражали бўлиб қолган. Энг қизиғи шундаки, бизнес-хонимлар жуда чиройли, ёқимтой ва парваришланган бўлишади, бироқ шу билан бирга шахсий ҳаётини қуришда айрим муаммоларга эгадирлар ва кўпинча ёлғизликдан азият чекишади.

Ø Бунинг сабаби нимада?

Сабаби шундаки, бир вақтнинг ўзида суюкли ёр, меҳрибон она ва яхши уй бека бўлиш билан бирга қаттиққўл ходим бўлиб, шавфқатсиз бизнес олиб бориш жуда мушкул. Шу сабабли аёллар уларга нима муҳимлигини танлашади — оила ёки профессионал муваффақият!

“Жозибадор бўлиш учун нозикликни ишга солинг, меҳр ва мулойимликни атрофдагиларга бахш этинг. Атрофдагилардан қўрқманг. Сизнинг мулойимлигингиз нафақат ожизалик, балки кучингиз ҳамдир.”

Жозибадор аёл ҳеч қачон ишдаги муваффақият деб оиласини қурбонликка қўймайди, бинобарин, аёл — оила посбонидир.

Юқорида санаб ўтилганлар хулосасидан кўриниб турибдики, табиат ҳар бир аёлга жозиба инъом этган. Шунчаки, буни ҳис қилиши ва хоҳишга кўра уни ошира олиши мумкин.


Теглар: маслаҳат