Таомланиш қоидалари
- Муаллиф: Бахтыев Олимжон Абдурубович
- Тоифа: Ошхона ва овқатланиш
- 2015-09-22 15:35:09
- 0
- 0
- 9318
Тўғри таомланиш қоидалари қандай? Бу ҳақида камдан-кам ўйлаймиз. Аслида эса бу тўғри ва соғлом бўлишнинг энг асосий унсурларидан бири. Асосийси, фақат сифати ва соғлом таом ейиш эмас, балки буни мавжуд қоидаларга асосланиб бажариш керак.
1. Кучли жисмоний меҳнатдан сўнг дарров овқатланиб бўлмайди: спорт машғулоти, оғир жисмоний меҳнат, организмнинг совуқ қотиши ёки ҳаддан ошиқ иссиб кетиши ҳамда кучли ҳиссий кечинмалардан сўнг. Бу каби кучли нагрузкалардан сўнг организм овқат ҳазм қилиш суюқлигини ишлаб чиқишга кучи етмайди. Ҳеч бўлмаса ярим соат танаффус қилиш керак.
2. Ҳар гал таомланишни сабзовот ва мевалардан бошлаш керак. Уларни бутун ёки салат кўринишида есангиз бўлади. Бўш ошқозонга ейилган сабзавот ва мевалар овқат ҳазм қилиш суюқликларини ишлаб чиқилишига, ошқозон-ичак тизимини ишлашини яхшилашга ва ичак микрофлорасини мўътадиллаштиришга ёрдам беради. Алоҳида фойдалилиги билан олма, карам (гулкарам, броколли, оддий, . . .), сабзи, бодринг, помидор, ширин булғори ажралиб туради. Карамни, айтганча, тузланганини ҳам ейиш мумкин-бу ўз фойдалилик хусусиятларини йўқотмайдиган маҳсулотлардан бири.
3. Энди иссиқлик ёрдамида тайёрланадиган таомлар билан, айниқса, ундан кейин сабзовот ва меваларни истеъмол қилиб бўлмайди – бу ҳолатда улар ошқозон-ичак тизимида чириш ва ачиш жараёнини юзага келтиради (иссиқлик ёрдамида пиширилган таомнинг хазм жараёни узоқроқ давом этади, мева ва сабзовотлар эса, хазм жараёни бошланмасдан олдин туриб қолади). Десертга мева ейиш – зарарли !
4. Таомни яхшилаб чайнаш керак. Чайнаш жараёнида таомни нафақат механик майдалаш (бу овқат хазм қилишда иштирок этувчи бошқа аъзоларнинг ишини осонлаштиради), балки сўлак таркибидаги ферментлар таъсирида углеводлар ва оқсиллар қисман парчаланиши юзага келади.
5. Шошмасдан енг, таомлар орасида камида 5, яхшиси 10 дақиқа танаффус қилинг. Нонушта ва кечки таом вақти ярим соатдан, тушлик эса 40 дақиқадан кам бўлмаслиги лозим.
6. Таом ейишдан олдин, таом вақтида ва бевосита таомдан сўнг суюқлик ичиш яхши эмас. Истисно тариқасида қуруқ таомларни истеъмол қилиш вақтида етарли даражада суюқлик ичиш мумкин. Сув, бошқа ичимликлар оғиздан сўлакни ювиб кетади, ошқозон хазм суюқлигини таркибини ўзгартиради – бу эса таом хазмига салбий таъсир қилади. Суюқликни таом истеъмол қилишдан камида ярим соат аввал ва таом истеъмолидан камида бир соатдан кейин ичиш керак.
7. Жуда совуқ (хона ҳароратида жуда паст) ва жуда иссиқ (оғиз ва лабни куйдирадиган) таом ва ичимлик истеъмол қилманг. Имкон борича уларни аралаштирмасдан истеъмол қилиш керак.
8. Таом истеъмолидан сўнг дарров ишга уринманг, бир оз дам олинг. Аммо ухламанг ва ётманг. Энг яхшиси бир оз яёв юринг. Танаффус енгил жисмоний меҳнатдан аввал камида 15 дақиқа, оғир меҳнатдан аввал камида ярим соатни ташкил этиши мақсадга мувофиқ. Спорт билан жиддий шуғулланиш вақтида таом истеъмоли якуни ва машғулот орасида танаффус камида бир соатни ташкил этиши лозим.