Кўзлар остидаги шишлар қаердан пайдо бўлади?
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-09-23 11:51:27
- 0
- 0
- 20981
Эрта тонгда шишган қовоқлар билан уйғончангиз,
кечга бориб, пояфзалингиз, гўё бир ўлчамга кичиклашиб қолгандек бўлса, бунинг
сабаби нимада?
Нима қаердан пайдо бўлади?
Шишлар —лимфа қон айланиш тизими ёмонлиги, яъни организмда сув тўхтаб
қолишидан даракдир. Агар бу ҳол доимий равишда такрорланса, меъёрда
овқатланишга одатланишингиз керак.
* Доимий шишларнинг яна бир сабаби организмда калий етишмоқчилиги ва натрийнинг,
яъни оддий ош тузининг меъёрдан кўплигидир. Маринадланган, дудланган, қовурилган
ва шўр маҳсулотлар, таркибида тузи кўп тайёр соус ва турли хил консерваланган
маҳсулотлар, консервантлар, шўр пишлоқлар — буларнинг барчаси организмда
суюқлик ушланиб қолишининг оқибатидир. Шишларга мойил организм шакар, туз ва
ёғли маҳсулотларни бир вақтда тановвул қилишдан чекланишлари лозим. Қаҳва
алокогол маҳсулотлари ҳам салбий оқибатларга олиб келади: аввалига организмни
сувсизлантиради, кейин эса унда сув айланишини тўхтатиб қўяди.
Жуда кўп ҳолларда шўр нарсаларга бўлган майлимиз реал талабларга тўғри
келмайди. Аслида ҳар 10 г ош тузи организмимизла 1 литр сув ишланиб қолишига
сабаб бўлади. Сув эса ўз ўрнида организмда қолиб, шишларга олиб келади. Бу
нафақат ташқи кўринишимизда, балки соғлиғимизда ҳам ўз ўрнини кўрсатмай
қолмайди. Организмда сув йиғилиши юрак иш фаолиятини оғирлаштириб, вазн
ортишига олиб келади.
* Кечки
соат 19-20 дан сўнг лимфа ҳаракати кундузгига нисбатан 3-4 баробар тезлиги
секинлашади. Шунинг учун парҳезшунослар сувнинг асосий қисмини куннинг биринчи
ярмида исишни тавсия қилишади, кечки пайт эса чанқоқдан қочиш учун таркибида
тузи кам маҳсулотларни истеъмол қилиш керак: брқнза ёки пишлоқ солинган салат
эрталабки шишлар учун яхшигина имконият бўлади олади.
Шунингдек,
лимфоток тезлиги ҳаракатланишимиз билан узвий боғлиқдир: камҳаракатлилик
иложсиз бу ҳаракатни секинлаштиради. Эрталаб уйғонгач, узоқ вақт ўриндиқда ётиш
эса юзлар шишига ва кўз остидаги “қопчалар”га олиб келади. Шундай экан, ўзингиз
хулоса чиқаринг!
Лимфа
қон алмашинишини яхшилаймиз!
Косметик
лимфодренажли юз массажи (агар муаммо юз шишида бўлса) — тез муддатда қолипга
келтириш учун энг мақбул ечимдир. Мануал ёки аппаратли лимфодренажли массаж эса
(одатда, ҳафтасига 1-3 мартабалик 10-15 та муолажа) лимфа ҳаракатларини тетиклаштиради,
модда алмашинишини тезлаштиради, токсинларни ҳайдаб, қон алмашинишини
яхшилайди, натижада муаммоларни эсдан чиқарасиз.
Лимфодренажли
ва “нуқта”ли массаж ҳам яхши натижа беради, турли хил сув ўтларидан қилинган
муолажалар оёқ шишида яхши натижа беради.
* Совуқ ва иссиқ сувни галма-гал алмаштириб,
массаж қилган ҳолда душ қабул қилиш ҳам шишлардан ҳалос бўлишда ёрдам беради. Бунда
лимфоток йўналишида (пастдан тепага қараб тана уқалаши) массаж қилиш мақсадга
мувофиқ. Фақат ҳаддан зиёд муздек ёки қайноқ сувда ювинманг. Ўрта ҳароратдаги
иссиқликни танланг.
Халқаро SPA уюшмаси энг мақбул юқори
ҳарорат 32-33°С, паст ҳарорат эса тахминан 23-24 °С деб ҳисоблайди. Ушбу
ҳарорат тартиби қон-томирлар, қон алмашиниши ва лимфа тизими тетиклашишига
ёрдам беради.
Ортиқча
суюқликдан ҳалос бўламиз
Натрий
ва калий меъёрини сақлиш учун сабзавот ва меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Парҳезшунослар
ва олимлар петрушка, ўрик, туршак ва дуккакли ўсимликларни кўпроқ ейишни тавсия
қилишади, шунингдек, тобланган картошка
таркибида ҳам калий кўп бўлади. Шишлардан ҳалос бўлиш учун кам суюқлик ичиш энг
катта хатодир: оқибати салбий натижаларга олиб келади, зеро суюқлик етишмаган
организм уни ғамлашга ўтади.
Шишларни
олиб ташлаймиз!
Лимфодренаж
натижага эга косметик воситалар ёрдам беради, масалан, сув ўтлари, қизил узум,
турли хил эфир мойлари ва кофеин экстрактлари мавжуд косметик воситалар ёрдам
беради.
* Қон ва
лимфа айланишини яхшилаш учун эрталаблари юзингизни муз бўлакчалари билан
уқаланг. Эрталаб кўз остидаги “қопча”лардан қутилишнинг энг тез усули — янги
дамланган чой ёки қаҳвага ботирилган пахта айланачалирини кўз остида 10-15
дақиқа давомида ушлаб туришдир. Тонгда пайдо бўладиган кўз остидаги шишлардан
қутилишда, шунингдек, бўтакўз ва гамамелис гулларидан тайёрланган дамлама ҳам шишлардан
ҳалос бўлишда яхши воситадир. Таркибида спирт қўшилган воситалардан
йироқлашинг. Шу билан бирга эрта тонгдаги кўз остидаги шишлар кечки пайт
нотўғри бажарилган муолажалар оқибати бўлиши ҳам мумкин. Масалан, яхши
тозаланмаган тери, ҳаддан зиёд ёғли кремлар ёки оғир таркибли кремларни кўп
миқдорда суртиш терининг табиий биоритмларини бузилишига олиб келади.
Санаб ўтилган сабаблар асоси нотўғри юз бажарилган юз парвариши муолажалари ва нотўғри овқатланишга бориб тақалмоқда. Инсон саломатлиги унинг гўзаллиги билан узвий боғлиқлиги бежиз эмас. Демак, озгина эътибор бўлса кифоя!