Тунги юз парваришининг 8 қоидаси
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-09-25 16:24:57
- 0
- 0
- 23036
Кўпчиликни ёш ўтиши билан юздаги ажинлари қийнай бошлайди, Хўш, юз териси майин ва чиройли кўринишга келиши учун уни қандай парваришлаш лозим?
1. Ҳеч қачон макияжни тозаланмасдан уйқуга кетманг
Уйқуга кетишдан олдин терини тозаламаслик жуда зарарли бўлиб, аллергик ҳолатларга олиб келиши ҳеч гап эмас. Тозаланмаган тери тешикларнинг беркилиб қолиш, шишлар, қизариш ва эрта қариш жараёни каби салбий оқибатларга олиб келади. Масалан, Буюк Британияда ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, аҳолининг 60 % тунги пардоз воситалари тозаламай уйқуга кетишаркан. Бунга сабаб ўрнида чарчоқ, вақт танқислиги ва турмуш ўртоқларининг кўзига пардозсиз кўриншларини исташмас кабиларни айтишади. Тери соғлом бўлиши учун пардоз воситаларидан холи равишда ором олиши керак.
2. Кундузги кремни тунгисига алиштирманг
Тунда терига қуёшдан ҳимоя, намлик ва озуқа зарур. Мушакларни бўшаштирувчи компонентлар билан тўйинган ёки бошқа ажралмас таркибий қисмлари мавжуд воситалар эса тери тўқималарини нафас олиши ва тикланишига халақит беради. А ретиноли ёки АНА юқори концентрацияси тунги парвариш учун фойдали. Бироқ ундан кундузи фойдаланилса, қичишиш ва терига доғ тушиш каби салбий ҳолатлари юз бериши мумкин.
3. Тунги парваришни кечиктирманг
Тунги крем ёки тунда суртиш учун мўлжалланган косметик воситалар айнан кечки пайт суртиш учун мўлжалланган. Кремлардан ташқари, гўзаллик учун энг асосий таркибий қисм — бу уйқудир. Шунингдек, косметик воситаларни уйқуга кетишдан 1 соат олдин суртиш кераклигини ҳам ёдингиздан кўтарманг.
4. Ёдингизда тутинг: ҳаддан зиёд крем суртиш салбий натижаларга олиб келади
Керагидан ортиқ суртилган тунги крем шишларга сабаб бўлади. Ортиқча кремдан сақланишнинг энг оддий усули — крем суртилгандан 10-15 дақиқа кейин уни салфетка ёрдамида артиб ташланг.
“Илмий текшириш натижалари шуни кўрсатадикуи, чуқур уйқу вақти тери ҳужайралари саккиз баробар фаолроқ тақсимланар экан, шундай экан, уйқу сифати қанча юқори бўлса, теринининг қариш жараёни ҳам шунча секинлашади!”
5. Тунги кремсиз парвариш
25 ёшдан кейин аёллар юзларига тунги крем суртишлари мақсадга мувофиқ, албатта, ёғли юз териси соҳибалари бундан мустаснодир.
Кўпгина дерматологларнинг фикрига кўра 25 ёшгача тунги кремлардан фойдаланишнинг зарурати йўқ. Жуда қуруқ юз соҳибалари эса кечга яқин қуюқ ва озуқали (ёшга қарши фаол компонентларсиз, табиий бирикмалардан таркиб топган) кремлар ёрдамида юзларини парваришлашлари зарур. Агар юз териси ёғли бўлса, энг яхши парвариш бу- юзни тозалаб нафас олишига имкон яратиш ва эҳтиёж туғилса, бактерия ёки шамоллашга қарши воситалардан фойдаланиш лозим.
6. 30 ёшдан кейин тунги кремлардан фойдаланиш одатий ҳолга айланиши зарур
Бу ёшда тери ҳужайралари ўзини тиклашга лаёқатсиз бўлиб қолади. Табиатнинг жуда кўп салбий ташқи таъсири туфайли терининг тикланиш механизми иш фаолияти сусаяди ва шикастланган ҳужайраларни “ямаш” га қийналади. Шунинг учун тери доим ўзини тиклашга қийналади ва ташқи “ёрдам” ни айнан кечки пайт кўпроқ миннатдорлик билан қабул қилади. Зеро, бу вақт тери ўз кучини қуёшга қарши учун ёхуд зарарли ташқи таъсир ҳимоясига кетказмай, ҳужайралар метаболизми ва ДНК ҳужайраларини тикланиши каби жараёнларга фаолроқ бўлади.
7. Бир тизимдаги косметик воситалардан фойдаланинг
Шундагина уларнинг таркибий қисмлари бир-бирини тўлдиради ва улар бир-бирини тўлдиради. Амалиётда бу жуда оддий қоида бўлиб кўринсада, лекин кўпчилик бунга назорат қилмайди. Шундай экан, тунги кремни бошқа тизим косметикаси, тоник ёки бошқа воситаларни умуман бошқа тизимга тегишлиси билан аралаштирманг. Тунги кремларнинг фаол компонентлар таркиби, одатда кундузгисига нисбатан кучлироқ бўлади. Шунга мувофиқ тарзда, турли хил косметик воситаларнинг бирикмалар мослиги ҳам шу даражада бўлади.
8. Тўғри уйқу учун шарт-шароитлар яратинг
Жуда иссиқ, ҳаво алмашмаган ёки кондиционер ишлаётган ётоқхонада тери зўриқади ва тери ҳужайраларининг тикланиш жараёни сусаяди. Агар ёстиғингиз ноқулай бўлса ёки уйқу вақти даҳанингиз бўйнингизга ҳаддан зиёд суянса, бу иккинчи даҳан, яъни “бақадаҳан”ни келтириб чиқарувчи омилдир. Шундай экан, ётоқхонадаги ҳаво алмашиниши (албатта, ойнадан чанг ҳаво кирмаслиги) ва сифатли ҳамда ўртача баладликдаги ёстиқ ёшлигингиз ва чиройингизни сақлашда ёрдам беради.