Югуриш учун 9 сабаб


Югуриш – чиройли кўриниш сари пулсиз ва энг мақбул ечимдир. Югуриш учун алоҳида жой ёки қуроллар талаб қилинмайди. Шунчаки кеда ёки кроссовкалар бўлса бас. Деярли, уч фасл давомида ушбу спорт тури билан шуғулланиш мумкин. югуриш қатор касалликларни олдини олишда жуда фойдали саналади. Умуман олганда, югуриш – даволовчи ҳусусиятга эга эмас, лекин унинг таъсири марказий асаб, шунингдек, юрак қон-томир тизимларига ва умуман олганда организмнинг ўзига ижобий таъсир кўрсатади.
1. Югуриш юрак қон-томир имкониятларини кенгайтиради, юрак мушакларида бевосита машқ жараёни бошланади. Бу дегани, юрак мустаҳкамроқ бўлади. Натижада ҳар хил зўриқишларга чидамлилиги ошади.
2. Қонда кислород ҳажми кўпаяди. Машқларда чидамлилиги ошган юрак бир давр мобайнида машқ қилинмаган юракка нисбатан кўпроқ қон ҳайдайди. Бу дегани қон алмашинуви кўпайса, кислород алмашинуви ҳам кўпаяди дегани. Ҳар бир ҳужайра ва организм бўлакларига қон кўпроқ келиб тушади, кислород билан тўйиниб, озиқлантирувчи воситаларга бойийди.
3. Асабийлашишга қарши ажойиб восита. Асабийлик ва чарчоқ кун давомида организмда радиоактив элементларнинг парчаланишини кучайтиради – бу чарчоққа сабаб бўлади. Чақчоқдан ҳалос бўлиш учун етарлича терлаш зарур. Бунда югуриш жуда яхши натижаларни беради.
4. Давомий оғир иш қилиш натижасида қонга алоҳида гормон – эндорфин келиб тушади. Ушбу гормон “бахт гормони” деб ҳам юритилади. Бунинг ўзига яраша сабаби бор. Эндорфин суюқлиги қонда кўпайса, инсон енгил эйфория ҳиссини туяди. Зўриқиш эса гўё буғлангани сари йўқ бўлади.
5. Ақлий фаоллик кўтарилади. Югуриш вақти ўз-ўзидан у ёки бу муаммо ёки вазифанинг ечими ҳал бўлади. Фаол машқлар вақти қон кислород билан тўйинади, модда алмашинувчи яхшиланади, бунинг натижасида марказий асаб тизими фаолроқ ишлайди ва ўз-ўзидан мия ҳам фаоллашади.
6. Мунтазам равишда югуриш туфайли қонда эритроцит ва гемоглобин кўтарилади, натижада иммун тизимини мустаҳкамланади. Югуриш жараёнида қонда холестерин камаяди, музлаш ҳисси камаяди, ошқозонда фаолияти яхшиланади. Модда алмашинувчи яхшиланса, тана оғирлиги ҳам нормаллашади.
7. Куннинг исталган ярмида югуриш мумкин. эрталаблари қонда гормонлар сони кўпайганлиги сабабли югуриш табиий уйғонишда ёрдам беради ва организмни уйғунлигига олибк елади. Агар сиз куннинг иккинчи ярмида, яъни кечки салқинда югуришни афзал билсангиз, билингки, кечки югуриш зўриқишни ечади, тинчлантиради, ортиқча иштаҳани сўндиради ва сокин уйқуни таъминлайди.
8. Олимларнинг тадқиқотларидан югуриш жигар тўқималарининг қисман регенирацияси юз беришини кўрсатади. Буйракка ижобий таъсири юз беришини ҳам билиш мумкин: югуриш вақти ушбу органларнинг оғир вазифалари енгиллашади.
9. Мунтазам югуриш машқлари таянч-ҳаракат аппаратига ижобий таъсир кўрсатади. Ёши катта инсонлар учун бу каби машқлар айниқса фойдали бўлиб, улар мушак ҳамда мушак тўқималаридаги дегенератив (бузилган) ўзгаришларга тўсқинлик кўрсатади.

Қадим Юнонистонда “Кучли бўлгинг келса, югур! Чиройли бўлишни истасанг, югур! Ақлли бўлишни хоҳласанг, югур!” дейишган.


Теглар: саломатлик