Ажинларга нуқта қўйинг
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-10-06 09:48:04
- 0
- 0
- 17800
Ажинлар – аёлларнинг душмани! Улардан ҳалос бўлиш мақсадида қиммат воситалардан фойдаланамиз, лекин барча крем ва лосьонларнинг фойдаси биз ўйлаганимизчалик бўлавермайди.
Ҳозирги кунда косметик воситаларнинг тури кенг, лекин мутахассислар уларнинг асоси бир хил дея таъкидлашади. Шунингдек, биз ишлатадиган воситаларнинг яроқлик муддати қанчалик узоқ бўлса, унинг зарарли жиҳатлари ҳам шунчали кўп бўлар экан.
Шундай экан, аёллар ўз “душманлари”дан қай усулда курашишлари лозим? Косметологлар дорихонада сотилувчи оддий мазлардан фойдаланишни тавсия қилишмоқда. Лекин ҳар бир мазь таркиби билан ўрганиб чиқиш ва улардан тўғри фойдалана олиш лозим.
Ретинолли мазь
Ретинол (А витамини) ажинларнинг асосий “душмани” саналади, ахир, айнан шу сабабли ҳужайралар регенирацияси юз беради. Ажинларга қарши ретинолли мазь коллаген ишлаб чиқарилишини кучайтиради, тери аҳволини яхшилайди, ажинларни текислайди. Ушбу воситани кейинги усул билан ишлатиш тавсия қилинади:
Терини тозалаймиз. Таркибида ретинол мавжуд мазни терининг ажинли қисмларига енгил уқалаш ҳаракатлари билан суртиш зарур. Муолажани уйқуга ётишдан олдин қилиш тавсия қилинади.
Цинкли мазь
Восита кўплаб фойдали хусусиятларга эга ва косметологияда қатор муаммолар ечимида фойдаланилади, шу билан бирга чуқур ажинлардан ҳалос бўлишда ҳам. Цинк – бу табиий қуёшдан ҳимоя қилувчи восита бўлиб, ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади. Ахир, айнан улар терининг олдинроқ қаришига сабаб бўлади. Бундай мазни кўчага чиқишдан аввал ингичка қилиб тоза юз терисиша суртиш керак. Шуни ҳам инобатга олингки, цинк терини қуритиш хусусиятига эга, шунинг учун уни намлантирувчи крем билан бирга ишлатиш мақсадга мувофиқ.
Гидрокортизон мази
Ушбу восита ҳозирги кунда кўпчиликка маълум ботокс инъекциясининг бир тури бўлсада, уларнинг таъсири умуман ҳар хил. Гидрокортизонли мазь терида намликни ушлаб қолувчи хусусиятга эга бўлиб, натижада ажинлар таранглашади ва сезиларсиз бўлиб қолади. Бундай мазни кунига икки маҳал ингичка қилиб терига суртиш лозим.
Релиф мази
Ушбу воситадан ҳам бошқа геморройни даволовчи воситалар каби тери қаришини олдини олишда ишлатилади. Бунга сабаб ушбу препарат таркибида акула мойи бўлиб, тўқималарни зичлантиради ва ҳужайраларни регенирация қилади. Бундан ташқари, ушбу мазь кўз атрофидаги шишлардан жуда тез ҳалос этиб, қорамтир айланачалардан ҳалос этади. Мазни эрталаб ва кечқурун суртиш тавсия қилинади.
Гепаринли мазь
Шишларга қарши хусусиятга эга, шу сабабли кўз атрофи парваришида ажинларга қарши кураш ва кўкимтир шишлардан ҳалос бўлишда кенг фойдаланилади. Маз тоза юз терисига майин ҳаракатлар билан кунига икки маҳал суртилади.
Радевит мази
Ушбу препарат таркибига катта миқдорда А, Е ҳамда D2 витаминлари кириб, маздан мунтазам равишда фойдланиш, тари ҳолатини яхшиланиши, ажинлардан қутилиш ва тери рангини яхшиланишида хизмат қилади. Мазни енгил уқалаш ҳаракатлари билан терига суртиш керак. Воситани эрталаб ҳамда кечқурун суртиш мумкин.
Салкосерил мази
Препарат коллаген ишлаб чиқишини яхшилайди, шикастланган тўқималарни жонлантиради, қон алмашинишини яхшилайди. Натижада, мунтазам равишда фойдаланилса, юз терисини ажойиб тарзда ёшартиради. Мазь терининг шикастланган минтақаларига ингичка қилиб суритлади. Муолажа кун ора қилинади.
Диққат! Мазлардан фойдаланишдан олдин фойдаланиш йўриқномаси билан танишиб чиқиў лозим. Кўпчилик мазлардан узоқ вақт фойдаланиш мумкин эмас.
Мазларнинг фойдала жиҳатлари:
* Таркибига зарарсиз воситалар киради;
* Нархлари мақбул;
* Наижакориги юқори;
* Фойдаланишда қулай.
Ажинларга қарши мазларнинг камчиликлари:
* Зид белгилари кўрсатилмаган;
* Барча юз терисига ҳам тўғри келавермайди.