Билиб қўйган яхши


Қатиқ организмни зарарли моддалардан яхши тозалайди. Таркибида калий, калъций, фосфор кўп бўлиб, бу суяклар, тиш ва юракка фойдадир. Пишган шафтоли эйилса, ҳар қандай ични юмшатади. Ҳар қандай шафтолини тўқ қоринга эйиш, организм учун фақат зарар келтиради. Сиркани газандалар чиққан жойга пахта шимдириб қўйилади. Сирка баданнинг қаэрида бўлмасин чиқиб келаётган шишни қайтаради. Шираси оқиб турган анжирдан эйилса турли касалликларга шифо бўлади. Анжирнинг хомини, шунингдек, баргини хол, сўгал ва доғларга қўйилса фойдалидир. Тутқаноқ дарди бор инсонлар ҳар йили анжирдан тўйиб эсалар, қишда эса қоқисидан тотиб турсалар тутқаноқ касалига шифо бўлади. Пўстидан тозаланган ва яхшилаб ювилган сабзавот қайнатиб олинган сувда фойдали моддалар кўп бўлади, шу сабабли, бу сувни тўкиб ташламай, шўрва ёки соус (қайла)га оддий сув ўрнига ишлаца бўлади. Сабзавотли таомлар, шўрвалар ва гарнирларни пишираётган кастрюлка (қозон)ингиз ёпиқ турсин. Балиқ қовураётганингизда эзилиб кетмаслиги учун қовуришдан олдин тузлаб, унга беланг. 10-15 дақиқа ўтгач қовуринг. Балиқни тозалашдан олдин иссиқ сувга ботириб олсангиз, тангачалари осонлик билан кўчади. Картошка бўтқаси тилла ранг бўлиши учун унга қайнаган сут ва тухум сариғи қўшинг. Чучвараларни оддий сувда эмас, бульонда пиширсангиз, янада мазали бўлади. Банан ва апельсин пучоғини асло ташлаб юборманг! Уларни ювиб, қуритиб, майда майда тўғраб қуритиб қўйсангиз цедра бўлади. Уни пирогларга ва турли пишириқларга солинса жудаям ҳуштаъм қилади. Қайноқ сувга хамир қориш ярамайди, чунки қайноқ сув хамирни тириштириб, ёйишни қийинлаштиради. Лимон кесгач пичоқни дарҳол совуқ сувда ювиш керак, акс ҳолда пичоқ ўтмас бўлиб қолади. Хамир қориётган пайтда ун эланган бўлиши лозим. Йўқса хамир қаттиқ бўлиб қолади ва кўнгилдагидек натижага эришилмайди. Хамир қораётиб ун элаш жараёнида қанча кўп ҳаво кирса хамир шунча майин ва чиройли чиқади. Қўл терисини қуриб ёрилишидан асраш учун қатиққа икки томчи аччиқ бодом мойидан қўшиб ниқоб тайёрланг. Сўнг қўлга суртиб қўйилади. Кунгабоқар мойини илитиб юзга суртиб турилса, қуруқ, салқиган терини таранглаштиради. Тухумни ишлатишдан аввал совуқ сувда устини ювишни унутманг! Аммо тухумларни ювиб холодильникка қўйманг. Чунки ювилган тухум сифати тез йўқолади. Ортиб қолган тухум сариғи устига 1-2 томчи ўсимлик ёғи томизиб, устини ёпиб, холодилникка қўйилса тухум сариғи усти қотиб қолмайди. Шўр бўлиб кетган овқатга 2-3 та хом картошка солсангиз шўрини ўзига тортиб олади. Ҳаддан ташқари серёғ бўлиб кетган паловга гуруч солишдан олдин бир нечта картошкани арчиб солсангиз ёғни тортиб олади. Исириқ дамламаси томоқ оғриганда тез-тез ғар-ғара қилинса томоқ оғриғини босади. Тишни оқартиришда лимон ёки содадан асло фойдаланманг! Бу тиш эмалини эйилишига сабаб бўлади. Юзни оқартиришда қуйидаги табиий воситалардан фойдаланинг: лимон суви ҳам жуда самарали бўлиб, юздаги қора нуқталарни ҳам тозалайди, укроп (шивит) ва петрушка дамламаси билан эрталаб кечқурун юз артилса, юзни оқартириб рангни тиниқлацтиради, бодринг ҳам юз терисини таранглаштириб, қора нуқталарни тозалаб, оқартириш хусусиятига эга. Дазмолни юзи қорайган бўлса докага йирик туз солиб ишқалаб ташланг. Дазмол яна ўз ҳолига қайтади. Қон теккан буюмни аввал бир неча соат совуқ сувга ивитиб қўйиш (сувга бир оз миқдорда новшадил спирт қўшиш) керак. Ок рангли ип, зигир, жун газламалардаги қон доғини водород пероксид билан кетказиш мумкин. Оқ ип ва зигир газламалардаги ювилганда кетмай қолган эски қон доғини новшадил спирти бн (1 стакан сувга 1 чой кошик) эки танокор (бура) эритмаси бн (1 стакан сувга 1 чой қошиқ) кетказиш мумкин, қолдиқ доғни кушимча равишда 50-60 даражагача киздирилган водород пероксид эритмаси бн ишкаланади. Доғ кетказилганидан кейин буюмни бир озгина сирка қўшилган сувда яхшилаб чайкаш керак. Кирланган жун ва ипак газламаларнинг кирланган жойларини бензин, ацетон, новшадил спирти ёки уларнинг аралашмаси (тенг нисбатдаги)га ботирилган жун газлама билан артиш керак. Ортиқча суюқлик босма қоғозга шимдирилади. Доғлардаги қолган изларни новшадил спирти билан (1/2 стакан сувга 1 чой қошиқ новшадил спирти қўшилади) артиш керак. Новшадил спирти эритмасининг газлама рангига қандай таъсир этишини аввал текшириб куриш лозим. Сиёҳ ручка пастаси доғини лимон эки тартрат кислота билан кетказиш мумкин. Рангли газлама буюмлардаги сиёҳ доғини йўқотиш учун глицерин билан денатурат аралашмаси (2 кисм глицерин ва 5 қисм денатурат) ишлатилади. Жун ва табиий ипак газламаларидаги сиёҳ догини энг яхшиси денатурат ва хлорид кислота аралашмаси (1 ошқошиқ денатуратга 2-3 томчи хлорид кислота қўшилади) билан кетказган маъқул. Доғ кетказилгандан кейин унинг ўрнини сув билан яхшилаб ювиш зарур. Бу усулни бошқа турдаги газламаларга ишлатиб бўлмайди. Янги сиёҳ доғини йўқотиш учун суюлтирилган новшадил спирти ва ичимлик содаси (1-2 чой кошиги 1 стакан сувга) ишлаца ҳам бўлади. Сочиқ, кийимбош ва бошқа буюмлардаги рангли доғлар иссик сув билан ювиб кетказилади. Бунинг учун буюмнинг доғли жойи бирор идиш мисол челак тепасига тортилади ва устидан доғи кетгунча сув қуйилади. Вақт тиғиз бўлса, доғни тез кетказиш учун янги доғ устига ош тузи сепилади. Оқ рангли газламалардаги доғларни махсус препаратлар билан кетказган маъқул. Ўозир дўконларда ҳар хилини учратиш мумкин. Оқ кийимдаги эски доғларни кетказишда новшадил спирти ва водород пероксиди билан ҳам кетказса бўлади. Дазмолни юзи қорайган булса докага йирик туз солиб ишқалаб ташланг. Дазмол яна ўз ҳолига қайтади. Сигирнинг сутини кўзга сурцангиз, кўзнинг ҳар хил иллатларини бартараф қилади. Соғилган сутни иссиқ ҳолда ичилса, юракка қувват беради, ғамни, васвасани, силни ва хафақон касаллигини, турли ички яраларни даф қилади, дармонни ошириб, рангу рухсорни очади. Узум – қонни кўпайтиради, ичини юмшатади, иштаҳани очади, асабларни тинчлантиради. Олма юракка қувват бағишлаб, шодлик келтиради, ошқозонни тозалайди. Беҳи кўкрак иллатларини даф қилади, ошқозонга қувват бериб, иштаҳани оширади. Саримсоқ – ошқозон ва буйрак оғириғи бор кишиларга наф қилади, шунингдек, бўғин ва тиш оғриғига ҳамда йўталга фойда қилади.

Теглар: маслаҳат