​Николь Кидманданнинг энг оддий 6 сири



Баъзи аёллар барча ёшда ҳам ўз жозибасини йўқотмайди — улар бетакрор гўзал ва хушбичимдирлар. Эркаклар бундай аёллардан кўзларини уза олишмайди, аёлларнинг эса ҳаваси келиб, бундай аёлларга ўхшашни исташади ва бунинг сирини билишни исташади. Шундай гўзал аёллардан бири Николь Кидмандир.

Кўпчилик унинг гўзаллигининг сири жарроҳлик операциялари ёки косметик пластика каромати деб ҳисоблайди, лекин актриса бу миш-мишларни рад этган ҳолда “Гўзал аёл чиройли қариши керак” дея таъкидлайди.

* Юзини ёш кўринишда сақлаб қолиш учун актриса қаришни олдини олувчи воситалардан фойдаланади, бунда қатъий табиий таркибий қисмлардан таркиб топган воситаларни ишлатиш кераклигини айтади.

* Николь ҳар куни йога билан шуғулланиш учун вақт ажратади ва имкон қадар тенис билан шуғулланади.

* Табиатан актрисанинг сочлари блонд рангидан, сочларини маллага бўяб юради. Актриса табиийликка шунчалик ўчки, у ҳатто соч бўёғидан фойдаланмайди. Сочларини малла тусга келтириш учун клюква шарбатидан фойдаланар экан!

* Қизил гиламга чиққанда актрисанинг асосий вазифаси жолокор сочлар бўлиб қолади. Бунинг учун у сочларни шампан виноси билан чаяди.

* Оппоқ идеал баданини ҳар куни юлпиз қўшилган ванна қабул қилиб тетиклаштиради.

* Ташқи гўзаллик соғликдан бошланади деганларидек, организмни ҳам эсдан чиқармайди. Николь организмни махсус парҳез ёрдамида тозалайди — уч кун давомида у фақат мева ва сабзавотларнинг янги сиқилган шарбатини ичиш баробарида, шифобахш ўтлар дамламасини ҳам уйғунлаштиради.

* Албатта, бу тавсиялар жуда осон ва Никольга қараб, уларнинг натижаси юқори эканлигин кўриш мумкин.

Жуда нафис ташқи кўриниши борасида ҳеч нарсани сир тутмай, ўзининг гўзаллик ва ёшлик сирлари билан бўлишади. Аслида бундай парвариш барча аёлнинг қўлидан келади, бироқ бунга эътибор бўлиши зарур!

1. Ҳар куни йога машғулотлари билан шуғулланиш — айнан жисмоний машғулотлар унинг қад-қоматини мувозанатда сақлашда ёрдам бериб, тетиклаштиради.

2. Ҳар куни 50 маротаба трубага тортиниш керак. Николь ёшлик пайтида отаси бир нарсани доим айтишини эслайди: отасининг шиори “Ҳаётда икки нарса муҳим: бири кунига 50 маротаба трубага тортиниш бўлса, иккинчиси сиёсага ҳаддан зиёд берилиб кетмасликдир”. Шу кундан бунё актриса отасининг ушбу гапини жиддийлик билан бажариб келади.

3. Организмда токсинлар йиғилиб қолмаслиги ва моддалар алмашинувида муаммолар кузатилмаслиги учун Кидман кун давомида кўпроқ сув ичишни тавсия қилади.

4. Актрисанинг таомномасидан мевалар ва сабзавотлар ўрин олган. Нонни эса фақат бутун буғдой доначаларидан тайёрланганини истеъмол қилади.

5. Пардоз воситалари. Никольнинг гапларига қараганда, у тери қаришини олдини олишда табиий пардоз воситаларидан фойдаланар экан. Албатта, витаминларга бой табиий воситалардан тайёрланган хонаки ниқобларни суртишни тавсия қилади.

6. Актрисанинг асосий сиридан бири, ҳар куни ҳаётдан завқланиб яшаш, яқинларга ва атрофдагиларга севги улашиш ва ёшингиз нечига тўлишидан қатъий назар, уни яхши кўринг. Зеро, сиз ўзингизни неча ёшлик деб ғис қилсангиз, кўринишингиз ҳам шу ёшга муносиб бўлади.