Уйқу олдидан...
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-10-15 12:14:37
- 0
- 0
- 8559
Оқшом — ҳар биримизга аталган хусусий вақт. Сиз уни уни диванда узала тушиб ёхуд кундалик шахсий ишларингизни бажариб ўтказишингиз мумкин. Қуйидаги мақолада иш самарадорлингизни оширишга ёрдам берадиган тунги одатлар ҳақида сўз юритилади.
Бизни, асосан, кунни қандай бошлаш кераклиги ҳақидаги саволлар қизиқтиради:
- Кун самарали ўтиши учун тонгда нима қилиш керак?
- Қандай қилиб тонгнинг ҳақиқатда умидбахш бўлишига эришиш мумкин?
- Тоннги уйқуни қандай қилиб енгса бўлади?
- Эрталабки одатлар қандай шакллантирилади?
Аммо шуниси ҳам борки, шижоатли кишилар куннинг барча қисмидан унумли фойдаланишни билишади. Қаттиқ толиққан бўлишларига қарамай, туннинг маълум қисмини экран ёки монитор қаршисида ўтказишади.
Келаётган янги кун айнан тундан бошланишини унутмаслик лозим. Тунги уйқуга қадар нималар билан машғул бўлганимиз яхши ё ёмон ухлашимизга таъсир қилади. Бу эса, ўз навбатида, ишчанлик фаолиятига таъсир ўтказади.
Тунда турли ижобий, фойдали машғулотларни бажариш мумкинки, улар янги кун мобайнида куч-қувват, яхши кайфият ва тетиклик бағишлайди. Улардан баъзиларини сизга ҳам тавсия қиламиз. Машғулотлар уйқудан олдинги 2-3 соат вақтингизни олади, холос.
Пиёда сайрПётр Ильич Чайковский сайр қилишни жон дилдан севган. Замондошларининг хотирлашича санъаткор сайр учун ҳар куни 2 соат вақт ажратган. Тоза ҳаводан нафас олиш илҳомлантириб, ижод онларига сабаб бўлади.
Шундай экан, уйқудан олдинги қисқа сайрни канда қилманг. Муболағасиз, сайр ўтаётган кундан қолган ёмон хотиралар, хавотир ва ваҳималарни ҳатлаб ўтишга, улардан қутулишга ёрдам беради.
Сокинликда ўйингизни банд этган янги ғоялар сизни янада руҳлантиради. Бундан ташқари пиёда юриш соғлиқ учун ҳам фойдали.
Кун таҳлилиБенжамин Франклин вақтни энг қиммат ресурс санаган ва унинг тақсимотига ниҳоятда нозик ёндашган. У кун якунида ҳар доим ўзига “Бугун мен қандай яхши иш қилдим?”, деган саволни берган, ўтган кунини муҳокама қилган. Бу эса унга муваффақиятлари сабабини англаш, мақсадини аниқлашда кўмак берган.
Сиз ҳам синаб кўринг. 5-10 дақиқа вақтингизни кун таҳлилига бағишлаш орқали хатоларнинг олдини ўз вақтида олиш мумкин.
МутолааБуюк кишиларнинг аксарида уйқу олдидан китоб ўқиш одати бўлган. Мутолаа — илҳом , янги ғояларни ишлаб чиқишга туртки беради. “Китоб катализатор”лигини ёдда тутинг. Агар уйқусизликка дучор бўлган бўлсангиз, китоб мутолаасидек тинчлантирувчи, фойдали “шифо”ни тополмайсиз.
Нимани ўқиш, албатта, дидингизга боғлиқ. Бироқ ўткир сюжетли китоблар, драматик асарларни уйқу олдидан мутолаа қилишни тавсия этмаймиз.
Ёруғликка алоҳида эътибор беринг. Бу бизнинг илтимос. Аллақачон электрон китоб жавонига эга бўлсангиз, экран ёруғлигини минимум даражагача пасайтиринг, гаджетни ўзингиздан камида 35 см узоқликда ушланг.
Медитация (Чуқур мулоҳаза юритиш)Тонгги медитация жараёни иш кунига мослашишга ёрдам беради. Кунига икки марта чуқур мулоҳаза юритиб кўриш фойдадан холи эмас.
Ўзингизга қулай ҳолатда ўтириб олинг. Фикрларингизни назорат қилманг, ўз оқими бўйлаб ҳаракатланишига қўйиб беринг. Диққатингизни нимагадир жамлашга ёхуд нимадир чалғитишга уринманг. Кун давомида ўйингизни банд этган ҳамма оғир хаёллар ўтмишда қолсин.
Тунгги медитация мияни “тозалаб олиш” га, янги кунни янги тажриба ва фикрлар билан бошлашга имкон беради.
Комендант соатиЁруғлик мелатонин ва кортизола ишлаб чиқаришда иштирок этади. Ёруғликнинг йўқлиги мелатонин даражасини оширади. Бу бизнинг тунда дам олишимизни таъминлайди. Саҳар вақти эса кортизоланинг миқдори ошади ва организм ишга киришишга тайёрланади. Шундай, табиатдаги ҳар бир ҳодиса ўз ҳикматига эга.
Лекин ХХI аср одамларининг қандай ухлашларини бир кўз олдимизга келтирайлик. Албатта ноутбук, смартфон, планшет экранидан нигоҳ узмай кўзлари уйқуга кета бошлайди. Бунинг қанчалик зарарли эканини билмоқчи бўлсангиз, интернетга қидирув беринг, дарров жавобини топасиз.
Бундай иллатдан қутулишнинг энг яхши йўлларидан бири — комендант соатидир (ҳарбий ҳолат пайтида кўчаларда рухсатсиз юриш ман қилинган соат). Ҳеч қандай гаджетларсиз! Гаджетлар билан боғлиқ яна бир кўнгилсиз ҳолат рақамли шумнинг мириқиб дам олишга, уйқу сифатига ёмон таъсир кўрсатиши билан изоҳланади.
Оқшомда гаджетингизни учиш режимига киритиб қўйинг. Тинчлигингиз ва уйқунгизни суратга қолдирилган изоҳ ҳақидаги хабар, навбатдаги эмаил жўнатмаси, банкнинг супер таклифи тўғрисидаги СМС бузишига йўл қўйманг! (Нега энди уларни айнан тунда юбориш керак ўзи?)
Руҳлантириш аутотренингиКечқурун ҳам ақлимиз тонгдаги тиниқлигидан унча фарқ қилмайди. Шу сабаб тун ўз-ўзини руҳлантириш учун энг яхши вақт ҳисобланади.
Бунда ижобий аффирмациялардан фойдаланган маъқул:
- ўзига ишончга бўлган рағбат;
- ўз муваффақиятига ишониш;
- мавҳум мулоҳазаларга берилмаслик;
- ўз мақсадларига диққат қаратиш;
- ўзида қаттиқ меҳнат қилиш учун мотивация ҳосил қилиш ва шундай давом этиш.
Аффармацияларнинг таъсирини кучайтириш учун уларни овоз чиқариб (кўзгу олдида бўлса, яна-да яхши) айтган маъқул. Ҳар тун такрорланадиган аутотренинг ички стреотиплардан озод бўлишга ёрдам беради.
Кундалик юритишКундалик юритиш — графоманияга мубтало бўлганлар эрмаги эмас. Руҳшунослар таъкидлашича, биз ҳис-туйғуларимизни қозоғда, мониторда ифодалаш орқали ҳаётни яхшироқ англай оламиз. Баъзан-баъзан кундалик ёзиб туриш дилхираликлар тарқалишига, ўзни фош қилиб енгил тортишимизга, онгостидаги зўриқишлардан халос бўлишга олиб келади.
Тун ўз-ўзимиз билан кундаликда гаплашиш учун энг қулай пайт. Нима ҳақида ёзиш мумкин? Оддий. Сизни тарк этаётган бугун ҳақида, ғамгин ва хурсанд қилган воқеалар, сиз мулоқотда бўлган кишилар тўғрисида ёзинг.
РежалаштиришЯнги кун учун режаларни тунда қилиб олиш орқали:
- вақтни тежаб қоласиз ( режалаштириш эрталабки қимматли вақтингизни олмайди);
- сафарбарликка эришасиз, кун давомида қилишингиз лозим бўлган ишларга тайёр ҳолда уйғонасиз.
Кунни қандай қилиб режалаштириб олиш эса ўзингизга ҳавола. Агар бу борада бир тўхтамга кела олмаётган бўлсангиз, унда бизнинг кейинги мақолаларимизни кутинг.
Умуман олганда режалаштириш қоидаси у қадар қийин эмас: барча вазифаларни ёзиб олиш, сўнгра эса уларни муҳимлилиги ва қачон бажаришингиз лозимлигига кўра саралаб чиқинг. Кейин уларни амалга оширишга киришинг.
Режаларни тартиблашБу одат ўтган кун билан бевосита боғлиқ. Ишларингиз рўйхатини тузаётганда уларни муҳимлилик даражасига кўра тартибланг. Улар орасидан даставвал қилишингиз керак бўлган уч вазифани танлаб олинг. Бундай танлов асосий мақсадга эришишингизда пойдевор бўлиб боради, жараённи осонлаштиради.
Ундан кейин учта кичик вазифани белгилаб олинг. Уларни қуйидагича рақамлаш мумкин: №1 — соат 11 гача бажариш, №2 — биринчи вазифадан кейин дарров унга киришиш, №3 — тушлик пайтида шуғулланиш.
Ҳар қандай вазиятда келгуси кун учун мукаммал режани тузиб олиш мотивацияни оширади. Уларни ишни бармоқлар тартибидек кетма-кет қилишни осонлаштиради. Синаб кўринг, шундаймасмикан?
МиннатдорликБу юмушни бажаришнинг энг қулай вақти жойингизга ётиб, кўзларингизни юмиб олган дақиқаларингиздир. Диққатингизни жамлаб, ўтаётган кунда кимларга раҳмат айтишингиз керак эди — шу ҳақда ўйлаб кўринг.
Хонангизга йўл-йўлакай кириб ўтадиган ҳамкасбингиз, тамаддихонада сизга ажойиб хизмат кўрсатган офицант, ғамхўр ва хайрихоҳ турмуш ўртоғингизга ва ўз-ўзингизга ташаккур айтинг.
Миннатдорлик туйғуси инсонлараро муносабарларни безаб қолмасдан, кишини руҳлантиради, ҳаётга муҳаббатини юксалтиради. Ёқимли ҳислар оғушида хотиржам уйқуга кетиш тонгнинг чинданда хайрли бўлишига замин ҳозирлайди.
Унутманг,
“Ярамас одатлардан фақат бугун воз кечиш мумкин, эртага эмас.”
Конфуций