Мева-сабзавотлар ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар


Мева ва сабзавотларда организмнинг нормал фаолият юритиши учун зарур бўлган кўплаб витаминлар борлигини яхши биламиз. Бироқ ҳар бир мева ёки сабзавотнинг алоҳида хусусиятлари ҳаммага ҳам маълум бўлмаслиги мумкин. Мақолада улар ҳақидаги қизиқарли фактларни билиб оласиз.


Сабзи организмда А витаминига айланадиган каротинга бой. Бундан ташқари, бу сабзавот таркибида C, Б, Д, Э витаминлари, минераллар ва турли микроэлементлар бор.

Гречка ёрмасида Б, Э, ПП ва минерал компонентлари бошқа ёрмаларга қараганда 1,5—3 марта кўпроқ учрайди. Жуда керакли аминокислоталарга бой эканлиги бўйича гречкадаги оқсил ҳайвон маҳсулотларига ўхшашдир.

grechka-po-kupecheski-retsept2

Гилос жигар ва буйраклар ишини тезлаштиради, қон айланишини яхшилайди. У одамга тетиклантирувчи ва умумий қувват берувчи моддаларга эга. Шунингдек тери саломатлигини яхшилайди.

cherry-167341_640

Бодринг овқат ҳазм қилишни тезлаштиради, ичакларни тозалайди, сув-туз балансини нормаллаштиради, терини тозалайди, пешоб ҳайдайдиган восита сифатида таъсир қилади, моддалар алмашинувини тезлаштиради. Б ва C гуруҳидаги витаминларга бой.

cucumber

Апелсин шарбати организмнинг барча функсияларини фаол ҳаракатга келтиради, моддалар алмашинувини яхшилайди, тетиклантирувчи таъсир кўрсатади. Марказий асаб тизими фаолиятига яхши таъсир қилади, чанқоқни ҳам яхши босади.

orange+juice1

Брокколи юрак-қонтомир ва саратон касалликлари пайдо бўлиши хавфини пасайтиради. Бу сабзавот калсийга жуда бой (ҳар 100 граммида 47 мг калсий бор).

kalorii8

Ловияда енгил ўзлаштириладиган оқсиллар бўлиб, уларнинг миқдори бўйича ушбу дон гўшт ва балиққа ўхшаш. Бундан ташқари, ловия таркибида турли кислоталар, каротин, C, Б1, Б2, Б6, ПП витаминлари мавжуд.

49205

Банан аввало калий манбаи бўлиб ҳисобланади. Калий жигар, юрак, суяклар, мия, тиш ва мушаклар учун зарурдир. Банан организмга кишини бўшаштирувчи ва кайфиятни кўтарувчи серотонин ишлаб чиқаришга ёрдам беради.

Bananas

Қулупнайдаги 50 га яқин хушбўй моддалар кишига яхши кайфият ва тетиклик бахш этади. Бундан ташқари, у C витаминига бой. Беш дона қулупнайда битта катта апелсиндагига тенг C витамини бор.

10-Health-Benefits-Of-Strawberry