Чак-чак
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 240 дақ.
- Тоифа: Чак-чак
- Таомнинг калориялилиги: 360 ккал
- 2015-09-14 14:36:50
- 0
- 0
- 26203
Масаллиқлар
- ун - 3 стакан
- шакар - 80 гр
- тухум - 3 дона
- асал - 160 мл
- ароқ - 15 мл
- туз - 1 бир чимдим
Тайёрлаш усули
Биринчи қадам хамирни тайёрлашдан бошлаймиз. Сувга чимдим туз, тухум ҳамда ун солинади. Шуни эслатиб жоизки, ун солаётганда тухумнинг миқдорига кўра солинади. Яъни 3 дона тухумга 3 стакан ун солинади.
Ун солингач аввал қошиқ билан аралаштирилади. Сўнг қўл билан хамир қорилади. Хамир эгилувчан яхши қорилган бўлиши керак. Тайёр хамирни 0.5 соат давомида хона хароратида тиндирилади.
Тайёр хамирни кичик бўлакларга бўлиб 2 мм энликда ёйиб чиқилади.
Ёйилган хамир тасма шаклида кесиб чиқилади.
Кесилган тасмалар кичик бўлакларда кесиб чиқилади.
Кесиб чиқилган хамирни қизиб турган оловда 3-4 дақиқа давомида ҳиёл қизғиш тусга киргунга қадар пишириб олинади.
Пишириб олинган хамирларни қоғоз
солинган идишга солинади.
Қиёми тайёрланиши:
Идишга асал ва шакар солиб паст оловда сув буғида эритиб олинади. Сироп 10 дақиқа давомида давомида аралаштирилиб турилади.
Тайёр қиёмни пишириб олинган хамир устига қуйилади ва аралаштирилади. Аралашмани хохишингизга кўра шаклга солиб, 10 дақиқага музлатгичга қўйилади.