Гулкарамли пизза

  • 2015-10-02 12:32:38
  • 0
  • 0
  • 9795

Масаллиқлар

  • пиёз - 2 дона
  • помидор - 1 дона
  • кунгабоқар ёғи - 50 гр
  • тухум - 5 дона
  • кўкат - 1 боғ
  • гул карам - 1 дона
  • пишлоқ - 150 гр
  • мол гўшти қиймаси - 200 гр

Тайёрлаш усули

Бу пизза қозонда пиширилади ва унча ҳам кўп вақт сарфланмайди. Турли кўкатлар ишлатилса мазали бўлади (укроп,кашнич ва ҳоказо) Аввало гулкарамни шўр сувда қайнатиб пишириб оламиз, Қиймани пиёз билан ёғда чала пишириб оламиз, керакли миқдорда туз ҳам соламиз. Гулкарамни майда тўғраб, тухум бн аралштирамиз. Қозонга 50 грамча сарёғ соламиз (ёки озгина ўсимлик ёғи), кейин бояги чала пишган қийманинг ярмини, устидан гулкарамнинг ярмини ва кўкатнинг ярмини солиб, шу кетма-кетликни яна такрорлаймиз ва устидан тўғралган помидорни, устидан пишлоқ сепамиз (пишлоқ тахмнинан масаллиқ юзни ўртача кўмиши керак, жуда кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас). Оловни ёқиб, ош димлайдиган оловда 20 дақиқа димлаймиз (20 дақиқадан оширманг, бўлмаса пиззанинг таги куйиши бошлайди) Бу таомни иссиқлигида ҳам, совуқлигида ҳам ейиш мумкин. Ман бу ерда келтирган стандард формаси, қўзиқорин, ёки бақлажон бўлса озгина қовуриб олиб, пиззага ярим-ярим кетма-кетликда қўшаверилади, мазасини яхши қилади. Лекин булғор қалампири қўшманг, мазаси ўзгаради. Гўштни тузи, гулкарамнинг тузи бор бўлгани учун тузни охирида оз миқдорда, фақат помидор учун қўшамиз, кўп қўшманг, шўр бўлиб қолиши мумкин, мисол учун ман ярим чой қошиқдан ҳам камроқ солинади Ёқимли иштаҳа!