Пашмак

  • 2015-09-14 17:56:37
  • 0
  • 0
  • 12984

Масаллиқлар

  • ун - 40 гр
  • шакар - 250 гр
  • сариёғ - 30 гр
  • сув - 70 мл

Тайёрлаш усули

Қайнатилган ва илиқ сувда шакар ва лимон кислотасини эритилади. Агар рангли пашмак тайёрламоқчи бўлсак бу жараёнда озуқавий бўёқ қўшилади.
Аралашмани паст оловда қуюлгунга қадар, доим аралаштирган ҳолда қайнатилади.
Карамель масса ҳолига келганда уни листга тўкамиз ва оқаргунга қадар уриб чиқилади.
Ёғни эритамиз.
Ун қўшиб секин аста ёрқин сариқ тусга киргунга қадар аралаштирилади.
Иссиқ карамелли аралашмани тенг бўлакларга бўлиб тез-тез совуб қолмасидан қўл билан тола-тола бўлгунча чўзиб ишлов берилади.