​Украинча борщ

  • 2015-10-13 09:53:33
  • 0
  • 0
  • 19175

Масаллиқлар

  • картошка - 400 гр
  • сабзи - 200 гр
  • пиёз - 150 гр
  • кунгабоқар ёғи - 3 ош қошиқ
  • булғор қалампир - 100 гр
  • саримсоқпиёз - таъбга кўра
  • лавлаги - 400 гр
  • туз - таъбга кўра
  • укроп - 10 гр
  • дафна япроғи - 2 дона
  • сирка - 1 ош қошиқ
  • томат пастаси - 60 гр
  • кашнич (кинза) - 10 гр
  • оқ карам - 400 гр
  • чили қалампири - таъбга кўра
  • мол қовурғаси - 800 гр

Тайёрлаш усули

Қовурғалар ювилиб, устидан 4 лист сув қуйилади. Суви қайнаб чиққач, устидан кўпиги олинади. Тахминан 1,5 соат давомида қайнатилади.


Қизил лавлаги ингичка қилиб сомонча шаклида тўғралади. Товага солиниб, устидан кўмгунча қовурға қайнатилган шўрва қуйилади ва сирка қўшилади. Сўнгра 10 дақиқа давомида қовурилади.

Товада ўсимлик ёғи қиздирилади. Шу ёғда сабзи, пиёз қизғиш тусга киргунга қадар қовурилади.

Кастрюляда қайнаётган шўрвага сабзи ва лавлагили қовуриб олинган аралашма ҳамда кубик шаклида кесилган картошка, қизил лавлаги солиниб, қайнатилади. Дафна барги қўшилиб, кастрюля қопқоғи ёпилади. Шу йўсинда 10 дақиқа давомида қайнатилади. Карам ингичка тўғралиб, борщга қўшилади.

5 дақиқадан сўнг сомонча шаклида кесилган томат пастаси қўшилиб, қайнаш ҳолатига олиб борилади ва оловдан четга олинади.

Саримсоқ ва кўкатлар майда тўғралади. Барчаси кастрюляга солинади, чили қалампири ва туз сепилибиб, кечасига тиндиришга олиб қўйилади. Эртаси куни иссиқ ҳолда сметана ва саримсоқ билан дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!