"Маймунча" салати
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
- Тоифа: Салат ва газаклар
- Таомнинг калориялилиги: 2681.8 ккал
- 2015-11-20 11:18:06
- 0
- 0
- 7654
Масаллиқлар
- картошка - 3 дона
- пиёз - 1 дона
- кунгабоқар ёғи - 1 ош қошиқ
- тухум - 3 дона
- туз - таъбга кўра
- туйилган қора мурч - таъбга кўра
- шампинион - 300 гр
- майонез - 2 ош қошиқ
- жигар - 300 гр
- зайтун - 6 дона
Тайёрлаш усули
Салат учун керакли масаллиқларни тайёрланг. Жигар, картошка ва тухумни қайнатинг. Барчасини совутинг.
Тўғралган қўзиқорин ва пиёзни тайёр бўлгунига қадар ёғда қовуринг ва таъбингизга кўра туз ва зираворлар сепинг.
Картошка ва жигарни майда кубик шаклда тўғранг.
Картошка, жигар, қовурилган пиёз ва қўзиқоринни идишга солинг. Салат майонез, туз ва зираворлар сепиб аралаштиринг.
Салат тайёр!
Салат безаги учун битта тухум алоҳида оқи ва сариғини қирғичдан чиқаринг.
Тоза ва қуруқ тарелкага салатни солиб, маймун боши шаклида текисланг.
Тухум оқи ва сариғи билан маймун бошининг алоҳида жойларига сепиб чиқинг. Зайтунлар ёрдамида маймуннинг кўзларини ясанг ва контур қилиб белгиланг.