Мазза (товуқли угра ош)

  • 2015-09-15 15:36:36
  • 0
  • 0
  • 5920

Масаллиқлар

  • товуқ - 500 гр
  • картошка - 1 дона
  • сабзи - 1 дона
  • пиёз - 1 дона
  • кунгабоқар ёғи - 70-80 гр
  • ун - 200 гр
  • тухум - 2 дона
  • туз - таъбга кўра

Тайёрлаш усули

Бир идишга товуқ гўштини солиб, ўрта оловда қайнатинг, қайнаш вақтида қўпикларини олишни унунтманг.

Сув қайнагунга қадар, картошкани сомонча шаклида ингичка тўғраб, сувга солиб қўйинг. Кейин пиёзни майда кубик шаклида тўғранг. Сабзини эса йирик тешикли қирғичдан ўтказинг. Товада қизиб турган ёғга аввал тўғралган пиёзни, кейин қирғичдан ўтказилган сабзини солиб, қовуриб олинг.

Демак маҳсулотлар тайёр - картошка тўғралган, сабзи ва пиёз қовурилган.

Сувда қайнаётган товуқ гўшти тўлиқ пишишига бир оз қолганда, уни сувдан олиб, ўрта катталикдаги кубик шаклида тўғранг.

Тухум, сув, ун ва туздан каттиқ хамир қоринг. Хамирни фақат тухуга қорилади, агар суюқлик озлик қилиб хамир қаттиқ бўлиб қолса, номига сув томчилатиш мумкин. Хамирни 15-20 дақиқа тиндиргач, имкон қадар юпқа қилиб ёйиб, худди норин хамири каби майин ва ингичка қилиб кесилади.

Гўшт қайнаган бульонга аввал тўғралган гўштни, сўнгра тўғралган картошкани, кейин қовурилган пиёз ва сабзини солинг. Шўрва бир қайнаб чиқиб, картошка пишишига озгина қолганда, хамирни солиб бирга қайнатинг.

Сузишдан олдин таъбга кўра туз ва хоҳишга қараб товуқ шўрвасига таъм бергувчи (Магги, Галина бланка, Роллтон каби) қўшимчалар қўшишингиз мумкин.


Теглар: суюқ овқат