Мохора
- Муаллиф: Xodjayeva Feruzaxon Izzatulloyevna
- Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
- Тоифа: Суюқ овқатлар
- Таомнинг калориялилиги: 150 ккал
- 2015-09-15 15:41:40
- 1
- 0
- 9149
Масаллиқлар
- мол гўшти - 500 гр
- картошка - 3 дона
- сабзи - 3 дона
- пиёз - 3 дона
- помидор - 3 дона
- нўхат - 700 гр
- туз - таъбга кўра
- аччиқ қалампир - 2 дона
- зиравор - таъбга кўра
Тайёрлаш усули
Гўштни 30-40 гр ли бўлакларга бўлиб, қизартириб қовурилади, сўнг ҳалқа қилиб тўғралган пиёз, помидор ва кубик шаклида тўғралган сабзини ва булғорини солиб қовуриб, сув қуйилади. 7-8 соат илиқ сувда ивитилган нўхатни шўрвага солиниб, 40-50 қайнатилади. Кейин кубик шаклида тўғралган картошка солиб пишгунга қадар қайнатилади. Зираворларни хоҳланг сувига ташланг, хоҳланг қовуриш жараёнида солинг, бу сизнинг ихтиёрингизда. Косадаги мохорага ошкўкатлар сепилади.