Картошкали қиймали запеканка

  • 2016-01-08 13:07:39
  • 0
  • 0
  • 11592

Масаллиқлар

  • картошка - 500 гр
  • пиёз - 150 гр
  • помидор - 350 гр
  • кунгабоқар ёғи - 2 ош қошиқ
  • туз - 1 чой қошиқ
  • маргарин - 2 ош қошиқ
  • пишлоқ тилими - 200 гр
  • мол гўшти қиймаси - 500 гр

Тайёрлаш усули

Картошкани арчип кайнатип оламиз, пиёзни майда тўғраймиз.
Помидорни кубик шаклида тўғраймиз.
Ўсимлик ёғида пиёзни олтин ранги киргунча қовурамиз.
Помидор қўшиб 2-3 дақиқа ковурамиз ва ортидан қийма солиб туз мурч билан яхшилаб аралаштириб таёр бўлгунча қовурамиз.
Қайнаган картошкаларни сувини тўкиб ташлаб туз, маргарин қўшиб бўтқа қилиб оламиз запеканкамизни пиширадиган формага қийма солиб теккислаймиз.
Устидан
бўтқа солиб бир текис қилиб ёямиз.
Устиган қирғичдан ўтгазилган сырни соламиз.
180 даражада 30 дақиқа пишириб оламиз.
Ёкимли иштаха.


Теглар: болалар учун