Татарча чак-чак
- 2015-09-14 11:43:19
- 0
- 0
- 9363
Масаллиқлар
- кунгабоқар ёғи - 0,5 литр
- ун - 500-600 гр
- шакар - 1 стакан
- тухум - 3 дона
- асал - 3-4 стакан
- ароқ - 4 ош қошиқ
- туз - 1 бир чимдим
Тайёрлаш усули
Татарча чак-чак тайёрлаш учун тайёрлаш жараёнини 2 қисмга бўлиш керак: хамир қориш ва карамелини тайёрлаш.
Тайёрланиши:
1. Идишга 3 та тухумни чақиб, кўпиртиринг ва спирт билан туз қўшинг. Ҳаммасини қўлда аралаштиринг.
2. Оз-оздан ун солинг ва қўлга ёпишмайдиган хамир қоринг.
3. Хамир устини ёпиб, 15-20 дақиқага тиндиришга қўйинг.
4. Сироп тайёрлаймиз. Бунинг учун шакар билан асални идишда аралаштириб, паст оловга қўйинг. Аралашмани шакар эримагунча аралаштиринг.
5. Хамирни лағмон кўринишида кесинг. Бунинг учун хамирнинг бир қисмини 2 мм қалинлигида ёйиб, яхшилаб ун сепинг.
6. Хамирни кенглиги 3-4 см бўлган кесмаларни кесинг ва бир қават қилиб тахлаб, 5 ммда лағмон ёки норинга ўхшаб тўғранг.
7. Қовуриш: чуқур това (ёки қозон)га ўсимлик ёғини қиздиринг. Қизиган ёғга оз-оздан кесилган хамирни солиб, қовуринг.
8. Хамир қизғиш тусга кириши билан, дарҳол уларни човли ёрдамида ортиқча ёғини силкитиб олинг. Қовурилган хамирларни катта идишга солинг.
9. Худди шу тарзда хамирларни қовуриб олинг.
10. Торт ясаш: иссиқ сиропни қовурилган хамир солинган идишга қуйинг. Шу заҳотиёқ, сироп совумасдан, хамирни яхшилаб аралаштиринг.
11. Кенг ва текис тарелкани озгина сариёғ суртинг. энди қўлларни совуқ сувга ҳўллаб, чак-чакни тарелкаларга торт шаклида яхшилаб пресслаб териб чиқинг.
12. Тайёр тортни совутган ҳолда тортиқ қилинг. Кесишда чак-чак ёпишмаслиги учун пичоқни сувга солинг.
Ушбу таом рецепти тайёрланиши мураккаб бўлиб, уни тайёрланишига тахминан 1,5-2 соат вақт кетади.