“Тошкент” салати
- Муаллиф: Malika
- Тайёрлаш вақти: 40 дақ.
- Тоифа: Салат ва газаклар
- Таомнинг калориялилиги: 306 ккал
- 2015-09-15 17:33:25
- 0
- 0
- 11648
Масаллиқлар
- мол гўшти - 60 гр
- пиёз - 40 гр
- тухум - 1 дона
- турп - 40 гр
- майонез - 40 гр
Тайёрлаш усули
Маҳсулотлар
сомон шаклида тўғралади. Сомонча шаклда майинроқ тўғралган турпни
10-15 дақиқага муздек сувга солиб қўйинг. Гўштни кимдир қайнатилганидан
фойдаланса, кимдир пиёз билан қовуради. Қайнатилган ёки қовурилган гўшт,
қовурилган пиёз, турп, майонезни, таъбга кўра туз ва мурч қўшиб, бир
идишда аралаштирасиз.
Деярли тайёр бўлган салатни, ликопчага
соласиз ва устидан қайнатилган тухумни, қирғични майда тешигида ўтказиб
сепасиз ва дастурхонга тортиқ қиласиз.