Пакоре

  • Муаллиф: Pazandaxon
  • Тайёрлаш вақти: 30 дақ.
  • Тоифа: Пишириқ
  • Таомнинг калориялилиги: 4799 ккал
  • 2016-08-19 07:58:55
  • 0
  • 0
  • 7990

Масаллиқлар

  • картошка - 2 дона
  • пиёз - 2 дона
  • кунгабоқар ёғи - 2 стакан
  • сув - 3-4 ош қошиқ
  • туз - таъбга кўра
  • саримсоқпиёз донаси - 3 дона
  • аччиқ қизил қалампир - 1 дона
  • исмалоқ - 200 гр
  • жўхори уни - 200 гр

Тайёрлаш усули

  • Пиёзни паррак, картошкани ингичка тўғраб оламиз.
  • Исмалоқни пишириб оламиз.
  • Қалампир ва саримсоқпиёзни ҳам майдалаб тўғраймиз.
  • Жўхори унига занжабил кукуни, қизил қалампир кукуни, туз, массалиқлар ва сув солиб аралаштирамиз.

  • Товага ёғ солиб қиздириб оламиз.
  • Аралашмадан қўлда биттадан олиб товага соламиз.
  • Иккала томонини қизартириб қовуриб оламиз. Пакоре тайёр.