Чиханбили

  • 2016-08-31 05:19:10
  • 0
  • 0
  • 17345

Масаллиқлар

  • сабзи - 1 дона
  • пиёз - 1 дона
  • помидор - 3 дона
  • кунгабоқар ёғи - таъбга кўра
  • булғор қалампир - 1 дона
  • туз - таъбга кўра
  • зира - таъбга кўра
  • саримсоқпиёз донаси - 2 дона
  • товуқ сони - 2 дона
  • соя соуси - 1 чой қошиқ

Тайёрлаш усули

  • Товуқ оёқларини ўртача катталикда кесиб оламиз.
  • Сўнг мариновка қиламиз: туз, зира, мурч, чеснок, соя суси билан яхшилаб аралаштирамиз. 20 дақиқага олиб қўямиз

  • 20 дақиқадан кейин товага 1 чўмич ёғ солиб товуқни қизаргунча қовурамиз.
  • Пиёзни қўшамиз ва ўлгунча қовурамиз.
  • Кубик тўғралган қизил сабзи, булғор қалампири, помидорни кетма - кет солиб қовуришда давом этамиз.
  • 1 пиёла сув, туз солиб устини ёпиб паст оловда 30 дақиқа димлаб пиширамиз.

Таом тайёр. Хохишга кўра гуруч билан ёки нон ботириб ейиш мумкин.