Пишлоқли лаваш

  • 2016-09-09 12:24:13
  • 0
  • 0
  • 12560

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 200 мл
  • тухум - 3 дона
  • пишлоқ - 400 гр
  • дудланган колбасa - 500 гр
  • лаваш - 5 дона

Тайёрлаш усули


Лавашни учбурчак шаклида кесинг. Колбасани майда қилиб тўғранг. Пишлоқни қирғичдан ўтказинг.

Лаваш четига начинкани солинг ва трубочка кўринишида ўранг. Сўнг кляр ёки оддий тухумга ботиринг.


Қизиган ёғда қизаргунча қовуринг. Кейин қоғозли сочиққа ортиқча ёғи чиқиши учун қўйинг.