Пирожка учун оширма хамир
- Муаллиф: Axmedjanova Kamola Bobir qizi
- Тайёрлаш вақти: 150 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- Таомнинг калориялилиги: 272 ккал
- 2015-09-15 18:03:11
- 0
- 0
- 35544
Масаллиқлар
- кунгабоқар ёғи - 1/2 чой қошиқ
- ун - 500 гр
- шакар - 1 ош қошиқ
- сариёғ - 30 гр
- тухум - 1 дона
- туз - 1/3 чой қошиқ
- хамиртуруш - 25 гр
- сут - 220 гр
Тайёрлаш усули
Оширма хамир тайёрланаётганда хонада шабада бўлмаслиги зарур.
Келтирилган масаллиқдан 800 гр хамир тайёрланади. Агарда сизда хонаки ачитқи бўлмаса сиз уни ўрнига қуруқ ачитқидан 1:3 нисбатда фойдалансангиз бўлади. Яъни 1 гр қуруқ ачитқи, 3 гр хонаки ачитқи массасига эквивалент бўлади.
"Пирожка учун оширма хамир" тайёрланиши
- Сутни илитиб, ачитқи солиб араташтирилади.
- Шакар солинади ва эригунигача аралаштирилади. 20-25 дақиқа тайёр бўлгунча қолдирилади.
- Ушбу вақт ичида сариёғ эритилади ва тухумга қўшилади.
- Бир массага келгунча аралаштирилади.
- Тайёр бўлган ачитқини тухумли массага солинади ва яхшилаб аралаштирилади.
- Олдиндан туз солиб арадштириб қўйилган унга масса солинади.
- Хамир тайёрланади ва қўлга ёпишмайдиган кўринишга келмагунга қадар қорилади. Сўнг хамир думалоқ шаклга келтирилади. Ёғланган тоғорачага хамир солигади ва сочиқ билан устини ёпиб 2-2.5 соат иссиқ жойда тиндирилади.
- Ушбу вақт ичида хамир бир-икки марта қорилади.