Пишлоқли котлеталар

  • 2016-09-29 16:37:00
  • 1
  • 0
  • 13151

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 250 гр
  • туз - 1 таъбга кўра
  • туйилган қора мурч - 1 таъбга кўра
  • сут - 100 гр
  • пишлоқ - 100 гр
  • нон - 150 гр
  • мол гўшти қиймаси - 500 гр
  • янчилган сухари - 500 гр

Тайёрлаш усули

Нонни сутга ивитиб қўйинг.

Кейин фарш ва нонни аралаштиринг ва таъбга кўра туз ва зираворлар қўшинг.

Пишлоқни майда кубик шаклида кесинг.

Фаршдан кулча ясаб, ўртасига пишлоқни қўйинг.


Энди фаршдан котлеталар ясаб, нон урвоғига бир текисда увалаб чиқинг.


Ўсимлик ёғида иккала томони қизаргунча қовуринг (ўрта оловда, тахминан 7-9 дақиқа). Гарнир сифатида картошка пюресини тақдим қилишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Манба