Бошкирдистон чак-чаки

  • Муаллиф: Veronika
  • Тайёрлаш вақти: 120 дақ.
  • Тоифа: Чак-чак
  • Таомнинг калориялилиги: 2527.98 ккал
  • 2015-09-14 12:16:13
  • 0
  • 0
  • 14133

Масаллиқлар

  • ун - 2 стакан
  • шакар - 100 гр
  • сариёғ - 1 чой қошиқ
  • тухум - 3 дона
  • асал - 60 гр
  • сув - 1 ош қошиқ
  • туз - 1 бир чимдим
  • сода - 1 бир чимдим

Тайёрлаш усули

1. Унни олдиндан элаб оламиз. Тухум (уй ҳароратида бўлиши керак)ни туз билан кўпиртирамиз, аста секинлик билан сода ва эритилган сариёғни соламиз.

2. Кўпиртирилган масаллиқга оз-оздан ун соламиз ва юмшоқ хамир қоламиз. Хамир устини нам сочиқ билан ёпиб, ярим соатга тиндиришга қўямиз.

3. Хамир дам олгунича сироп тайёрлаймиз. Сувга шакар соламиз ва уй ҳароратигача иситамиз. Кейин асал қўшамиз.

4. Тайёр хамирни тахминан 5 мм қалинлигида ёямиз ва юпқа соломка шаклида тўғраймиз. Сўнг ушбу соломкаларни жгутларга ўраб, озгина қуришини кутамиз. Кейин эса, 1-1,5 см шаклдаги бўлакларга бўламиз.

5. Ушбу бўлакларни қизиган ёғга қисм-қисмлаб соламиз ва қизғиш рангга қиргунча қовурамиз. Лағмонларни чўмич ёрдамида олиб, катта идишга соламиз.

6. Қовурилган лағмонлар устига иссиқ сироп қуямиз ва аралаштирамиз.

7. Тайёр чак-чакга совуқ сувда ҳўлланган бармоқлар ёрдамида пирамида ёки торт шаклини берамиз. ва уни совутишга қўямиз.

Бошкирдистон чак-чакини майдаланган қуруқ мевалар, ёнғоқ ва шоколадлар билан безаб чиқиш мумкин.