Шоколадли ватрушка

  • 2017-02-01 16:09:54
  • 0
  • 0
  • 10260

Масаллиқлар

  • ун - 160 гр
  • шакар - 250 гр
  • сариёғ - 50 гр
  • тухум - 5 дона
  • туз - 1 чой қошиқ
  • сода - 0,5 чой қошиқ
  • сметана - 200 гр
  • манний ёрмаси - 30 гр
  • творог - 500 гр
  • аччиқ шоколад - 100 гр
  • ваниль шакари - 1 чой қошиқ

Тайёрлаш усули

Хамир тайёрлаш учун идишга 2 та тухум, шакар (150г) ва бир чимдим туз солиб аралаштиринг.

Кейин сметана ва эритилган сариёғни қўшинг ва аралаштиринг. Ундан сўнг эланган ун ва содани қўшиб, аралаштиринг.

Шоколадни сув буғида эритиб, хамирга қўшинг. Шоколадли хамир тайёр!

Начинкани тайёрлаш учун творогни вилка ёрдамида эзиб чиқинг ва 3 та тухумни қўшинг. Кейин шакар, ванилин шакари, буғдой ёрмасини қўшиб, блендерда аралаштиринг.

Фолга ёки қоғоз солинган идишга олдин шоколадли хамирни, сўнг ўртасидан творогли хамирни солинг. Пишириқни қиздирилмаган духовкага 180 градус ҳароратда 45 дақиқага пиширишга солинг.

Тайёр ватрушкани духовкадан олиб совитишга олиб қўйинг.