Мултиваркада тайёрланадиган карамли пирог
- 2015-09-16 12:18:23
- 0
- 0
- 9073
Масаллиқлар
- пиёз - 2 дона
- кунгабоқар ёғи - 1 ош қошиқ
- ун - 640 гр
- сув - 125 мл
- туз - 1 чой қошиқ
- туйилган қора мурч - 1 бир чимдим
- хамиртуруш - 8 гр
- сут - 125 мл
- карам - 500 гр
- майонез - 150 гр
Тайёрлаш усули
Барча масаллиқлар ун, маёнез, сут, илиқ сув, хамиртуруш, туз, шакар, карам, пиёз, мурч ва ўсимлик ёғини тайёрлаб оламиз.
Аслида энг яхши оширма хамир тайёрлаш учун маёнез қўшилса жуда зўр ошади. Керакли масаллиқларни идишга солиб яхшилаб аралаштирилади ва 2 соат 20 дақиқага тиндирилиб қўйилади.
Ҳамир тайёр бўлгунга қадар пирогимизни ичига соладиган масалиғимизни таёрлаб оламиз. Биринчи ишни пиёзни куб шаклида тўғрашдан бошлаймиз.
Мултиваркага 1 пиёла ёғ солиб, пиёз ва майда сомонча тўғралган карам солинади. Сўнг 40 дақиқага “Иссиқ-пишириш” тизимига қўйилади. Мултиваркани очиб масаллиқлар қовурилади.
Масаллиқ тайёр бўлгач туз, қора ҳамда қизил мурч қўшилади ва аралаштирилади. Аралашма яхшилаб совутилади.
Тайёр бўлган хамини 2 бўлакка бўлинади. Бўлакларни озгина ёйилади ва тайёр аралашмани хамирга солинади.
Сўнг хамир ўралади.
Ўралган хамирни мултиваркага секин-аста солинади ва 15 дақиқага “Исиш” тизимига ҳамда, 65 дақиқага “Пишириш” тизимига қўйилади. 35 дақиқа ўтгандан сўнг хамир бошқа томони ўгирилиб қўйилади ва пиширилади.
http://webspoon.ru/receipt/kapustnyjj-pirog-v-multivarke