Кесадия
- Муаллиф: Ashurova Baxora Muminovna
- Тайёрлаш вақти: 35 дақ.
- Тоифа: Салат ва газаклар
- 2017-06-12 14:07:01
- 1
- 0
- 11155
Масаллиқлар
- помидор - 1 дона
- кўк пиёз - 3 шох
- чили қалампири - 1 дона
- дудланган курка гўшти - 100 гр
- тортилья - 4 дона
- чеддер - 100 гр
Тайёрлаш усули
Кесадияни тайёрланиши жуда содда ва осон бўлиб, бунда яхши пишлоқни танлаш катта аҳамиятга эга.
Бунга Чеддер, Моцарелла, Гауда — пишлоқлари тўғри келади.
Дудланган курка гўштини майда қилиб тўғранг - 80 грамм.
Худди шу тарзда, аччиқ қалампир, кўк пиёз ва помидорларни тўғранг.
Тортильянинг ярмига қирғичдан чиқарилган пишлоқ ва унинг устига помидор, қалампир, курка гўшти ва пиёзни теринг.
Энди яна устига қирғичдан чиқарилган пишлоқни сепинг.
Иккинчи томони ёпиб, қуруқ товада ҳар бир томонини қизаргунча тахминан 2 дақиқа қовуринг. Унгача пишлоқ эриб, начинкани бир-бирига бирлаштиради. Усти эси қарсилдоқ бўлади.
Одатда кесадия дастурхонга 2 га бўлиб тақдим этилади.