Рататуй
- Муаллиф: Ashurova Baxora Muminovna
- Тайёрлаш вақти: 40 дақ.
- Тоифа: Қуюқ овқатлар
- 2017-07-24 17:23:31
- 0
- 0
- 15160
Масаллиқлар
- пиёз - 1 дона
- бақлажон - 1 дона
- помидор - 2 дона
- кунгабоқар ёғи - 1 таъбга кўра
- булғор қалампир - 1 дона
- саримсоқпиёз донаси - 3 бўлак
- тимиан - 1 шох
- томат сокига тузланган помидорлар - 1 бонка
- цукини - 1 дона
Тайёрлаш усули
Аввал барча сабзавотларни ювиб, қалинлиги 2-3 мм бўлган паррак шаклда тўғранг. Олдин қизил пиёз, цукни, бақлажон ва помидорларни тўғранг.
Булғор қалампирини кичик кубик шаклда тўғранг. 2-3 дона саримсоқпиёзни ҳам майда қилиб тўғранг.
Идишга озгина ёғ суртиб чиқинг.
Кейин 1 см қалинликда текис қилиб майдаланган помидорларни бир текис қилиб солинг. Помидорлар ўрнига бақлажонли ёки кабачкилини икрани ишлатишингиз мумкин. Туз ва мурч сепиб, вилка ёрдамида аралаштиринг.
Энди сабзавотларни кетма-кетликда териб чиқинг.
Сабзавотларни озгина бир-бирини устига қия қилиб теринг.
Устидан ўсимлик ёғини сепинг.
Устига таъбингизга кўра кўкатлар, ширин булғор қалампир ва саримсоқпиёзни майдалаб сепинг. Охирида туз ва зираворлар сепинг.
180 градус ҳароратгача қизиган духовкада пишириб олинг.
Сабзавотлар қизғиш тусга кирса, демак таом тайёр. Бунга тахминан 25 дақиқа сарфланади.
Рататуйни иссиқ ҳолда дастурхонга тортиқ қилганингиз маъқул.