Кўза шўрва

  • 2015-09-16 14:25:10
  • 0
  • 0
  • 13045

Масаллиқлар

  • қўй гўшти - 40 гр
  • картошка - 80-85 гр
  • сабзи - 20-30 гр
  • пиёз - 60-70 гр
  • помидор - 30 гр
  • булғор қалампир - 20 гр
  • саримсоқпиёз - 1 дона
  • нўхат - 1 ош қошиқ
  • туз - таъбга кўра
  • кўкат - таъбга кўра
  • дафна япроғи - 1 дона
  • зиравор - таъбга кўра
  • қўй қовурғаси - 60-70 гр

Тайёрлаш усули

Сопол кўзага аввал гўшт ва қовурғани, сўнгра пиёздан бошқа сабзавотларни жойлаштиринг. Ҳамма масаллиқлар жойлангач, пиёзни солинг, шунда пиёз эзилиб кетмайди. Агар қовурға ёғсиз бўлса, шўрвага таъбга кўра озгина чарви ёғини майдалаб тўғраб солишингиз мумкин. Энг охирида кўзани тўлдириб сув қуйинг. Масаллиқлар ва сув билан тўлдирилган кўзани темир тандир (духовка) га ёки кўза қўйиш мумкин бўлган электр плитасига қўйинг. Аввалига баланд оловда, кейин пастроқ оловда милтиллатиб қайнатинг. Қайнаш жараёнида кўзалардаги сув камайиб кеца, озгина қайнаган сув қўшинг. Сув қайнай бошлаганда, шўрва кўпигини олишни унутманг.

Нўхат шўрвада пиширилса, унинг рангини бўғиб қўйиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун, нўхатни алоҳида бир идишда бир оз қайнатиб олиб, кейин қўшсангиз, шўрванинг ранги тиниқ ва чиройли чиқади.


Теглар: суюқ овқат