Тез тайёрланадиган печенье
- Муаллиф: Ashurova Baxora Muminovna
- Тайёрлаш вақти: 25 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- 2017-09-27 17:56:25
- 0
- 0
- 20256
Масаллиқлар
- ун - 480 гр
- шакар - 300 гр
- сариёғ - 225 гр
- тухум - 2 дона
- долчин (корица) - 25 гр
- қавартма - 5 гр
Тайёрлаш усули
Биринчи навбатда қуруқ масаллиқларни аралаштиринг. Булар ун (480 г) ва юмшатгич (5 г).
Миксер идишига юмшоқ сариёғ (225 г) ва шакарни (225 г) солинг.
Кейин таъм ва хушбўй ҳид учун долчин (15 г) солинг.
Миксерни ёқиб, ҳаммаси бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар яхшилаб аралаштиринг.
Сўнг биттадан тухум солинг. Масса бир хил бўлиши керак.
Энди қуруқ масаллиқларни солиб, аралаштиришда давом эттиринг.
Бошида йирик урвоқли хамир ҳосил бўлади.
Кейин хамирни ҳеч қандай қийинчиликларсиз думалоқ шаклга келтиришингиз мумкин.
Хамирни озиқ-овқат плёнкасига ўраб, ярим соатга музлатгичга олиб қўйинг.
Унгача қолган шакар (75 г) ва долчинни (10 г) аралаштиринг.
Хамирни музлатгичдан олиб, ундан ёнғоқ катталигида зувалачалар ясанг. Уларни шакар ва долчинли аралашмага ботириб, ораси 3-4 см қилиб духовкага листига териб чиқинг.
200 градус ҳароратда қиздирилган духовкага қўйинг.
Тахминан 10-12 дақиқа давомида пиширинг. Энг муҳими уларни кўп вақт духовкага қолдирманг. Улар қаттиқ ва қуруқ чиқиши мумкин.