Витаминли ичимлик
- Муаллиф: Бахтыев Олимжон Абдурубович
- Тайёрлаш вақти: 120 дақ.
- Тоифа: Ичимликлар
- Таомнинг калориялилиги: 40 ккал
- 2015-09-16 15:00:32
- 0
- 0
- 7314
Масаллиқлар
- асал - 1 чой қошиқ
- саримсоқпиёз донаси - 1 дона
- наъматак - 1 ош қошиқ
- қайнатилган сув - 250 мл
- лимон - 25 гр
- занжабил - 20 гр
Тайёрлаш усули
Қишнинг ўртасидан то баҳорнинг ўртасигача инсон организми учун нисбатан оғир бўлган давр-янги сабзовот ва мевалар кам, бўлса ҳам ҳаммаси фойдалилик даражасини сақлаб қолмаган. Шунинг учун ҳар ким ўз таомномаси таркибига витаминли ичимлик ва таомларни киритиши керак.
Мунтазам
бу каби витаминли ичимликни тайёрлаб Сиз иммунитетингизни кўтарасиз ва
ўзингизни шамоллаш ва шу давр билан боғлиқ бошқа ноҳуш ҳолатлардан асрайсиз.
Тайёрлаш тартиби
1. 2 сантиметр занжабил илдизини тозалаб юпқа қилиб кесилади
2. Саримсоқ тозаланади ва майдаланади.
3. Қуритилган наматак ювилади ва юқоридагилар билан бирга термосга солинади.
4. Устидан қайнаган сув қуйилади ва 2 соат дамланади.
5. Тайёр ичимлик тиндирилади ва унга асал, лимон қўшилади.
Бундай ичимлик инсон организмини қиздиради, аппетитни туширади. Ичимлик таркибидаги саримсоқ эса умуман сезилмайди, аммо иммунитетни кўтаришдаги ўз хизматини бажаради.