Товуқли пирог
- 2017-11-27 12:03:00
- 1
- 0
- 12834
Масаллиқлар
- пиёз - 1 дона
- ун - 400 гр
- тухум - 2 дона
- сода - 0,5 чой қошиқ
- кўкат - таъбга кўра
- қатиқ - 500 мл
- қийма - 400 гр
Тайёрлаш усули
Пирог қисқа вақт ичида тайёрланишига қарамасдан жуда мазали ва тўйимли чиқади.
Начинкани тайёрлашдан бошлаймиз. Бунинг учун товуқ гўшти қиймаси, пиёз, сабзи, кўкатлар ва зираворларни тайёрланг.
Пиёзни майдалаб тўғранг ва қийма ҳамда қирғичдан ўтказилган сабзи билан қовуринг. Охирида тузлаб, зираворлар ва кўкатларни солинг.
Энди эса хамирни тайёрлаймиз. Ярим литр қатиққа ярим чой қошиқ сода солиб, 5 дақиқага четга олиб қўйинг. Алоҳида идишга 2 та тухумни чақиб кўпиртиринг ва қатиққа солинг. Кейин туз ва озгина шакар қўшинг. Ҳаммасини аралаштириб, ун солинг. Унни хамир қуюқ сметана ҳолатига қелгунга қадар солинг.
Сўнг сариёғ сурилган идишга хамирни ярмини солиб, устидан начинка ва қолган хамирни бир текис қилиб солинг. Пирогни олдиндан қиздирилган духовкага усти қизғиш тусга киргунга қадар пишириб олинг. Тахминан 30-40 дақиқадан сўнг мазали пирог тайёр.