Мошхўрда
- Муаллиф: Бахтыев Олимжон Абдурубович
- Тайёрлаш вақти: 90 дақ.
- Тоифа: Суюқ овқатлар
- Таомнинг калориялилиги: 1250 ккал
- 2015-09-17 12:07:07
- 0
- 0
- 24589
Масаллиқлар
- қўй гўшти - 200 гр
- сабзи - 1 дона
- пиёз - 1 дона
- помидор - 1 дона
- кунгабоқар ёғи - 50 гр
- гуруч - 45 гр
- туз - таъбга кўра
- зира - таъбга кўра
- кўкат - таъбга кўра
- дафна япроғи - 1 дона
- мош - 60 гр
- аччиқ қизил қалампир - 2 дона
- барбарис - таъбга кўра
Тайёрлаш усули
Мош ва гуручли таом бўлиб, у ҳар куни қилинадиган ва меҳмонга ҳам тортиладиган ўзбек таомларидан биридир. Бу таом жуда мазали ва фойдали.
Масаллиқларни тайёрлаймиз- мош ва
гуручни тозалаймиз. Мошни ювамиз ва суви билан қолдирамиз. Гўшт, пиёз, сабзи (қизил
сабзи) ва помидорни кичик тўртбурчак шаклда кесамиз.
Баланд оловда ёғни қиздирамиз.
Аслида бу ҳолат ўзбек таомларини тайёрлашга хос, чунки аксар таомлар аввалида
ёғ кучли қиздирилади ва тайёрлаш давомида олов пасайтириб борилади.
Икки дақиқа гўштни қовурамиз ва
кетидан пиёзни қўшамиз. Пиёз шаффоф ҳолатга келмаганча қовурамиз.
Сўнг икки дақиқа пимидорни ва
ундан сўнг сабзини қўшиб қовурилади. Энди бир чимдим зира қўшамиз, кўп эмас,
чунки мошни ўзи ҳам хос хуштаъм бериш хусусиятига эга. Давомида бир оз кўкат
қўшса бўлади, кўкат қуруқ бўлса унданда яхши.
Аралаштириб қовурамиз ва озгина
сув қўшилади, масаллиқни бир оз қоплайдиган даражада. Нима учун сувни аввалроқ
қўшмадик? Чунки бу ҳолда масаллиқлар зираворларнинг мазасини олишга улгуради. Паст
оловда масаллиқни 10 дақиқага яқин қайнатамиз.
Ана энди 2 литр совуқ сув қўшиб, қизил булғори
қалампир, лавровый лист ва барбарисни соламиз. Мошни сувини тўкиб қозонга
соламиз. Мошни сув қайнамасдан олдин солинади, акс ҳолда мош очилмай қолади.
Ўрта оловда қайнагунга қадар олиб
борамиз ва милт-милт қилиб қайнаб туриши учун оловни пасайтирамиз. Олов баланд
бўлса мош қотиб қолади.
Мош тахминан 30 дақиқа
қайнатилади, яъни мош ёрилгунга қадар. Сўнг мошхўрдага кўкатлардан солинади,
бир оз райҳон ҳам солса яхши бўлади. Шундан сўнг қозонни қопқоғини ёпиб оловни
ўчирамиз. 10 дақиқа ўтгач мошхўрда тўлиқ тайёр.
Мошхўрдани дастурхонга алоҳида пиёлада қатиқ билан тортилади.