Кунжутли ерёнғоқ

  • 2015-09-17 15:26:53
  • 0
  • 0
  • 9498

Масаллиқлар

  • шакар - 120 гр
  • сув - 100 мл
  • кунжут - 200 гр
  • ерёнғоқ - 1 кг

Тайёрлаш усули

Жуда мазали ширинлик, Ўзбекистон бозорларини барчасида топиш мумкин. Уни болалар ҳам, катталар ҳам ҳуш кўради.

Албатта бозор учун кунжутли ерёнғоқ катта ҳажмда ишлаб чиқилади, аммо уни уй шароитида тайёраб бўлмайди дегани эмас.

Аввало шакарни сувда эритилади ва паст оловда аралаштириб қайнатилади. Қуюқ қиём ҳосил бўлиши керак. Истакка қараб озгина асал ҳам қўшса бўлади.

Агар ерёнғоқ тозаланмаган ва қовурилмаган бўлса, иш аввалида уни қовуриб олиш керак.

Қиём тайёр бўлиши билан уни ерёнғоқ устига қуйилади ва аралаштирилади. Бунда ерёнғоқ усти қиём билан қопланиши лозим. Сўнг ерёнғоқни усти кунжут билан қопланиши учун кунжут устида аралаштириб олинади. Иш якунида уларни текис жойда ёйиб қотишга имкон берилади.

Кунжутли ерёнғоқни байрам дастурхонига, ёки кечки чойга тақдим этса бўлади.

Ёқимли иштаҳа!

Диққат: Жуда қувватли ширинлик, ўзингизни тўхтата олмайсиз.