Тайёрлаш усули
Қовурилган лағмон тайёрлаш учун, мол ёки қўй гўшти, пиёз, ширин булғор қалампири, сабзи, тухум, кўкат, ўсимлик ёғи, помидор керак бўлади.
Гўшт майда тўтбурчак шаклида тўғралади.
Гўшт ўсимлик ёғида 15 дақиқа давомида қовурилади. Агар гўшт қаттиқроқ бўлса идишнинг қопқоғини ёпиб бир оз юмшатилади. Сўнг туз ва аччиқ мурч солинади.
Пиёз, сабзи ва булғор қалампири сомонча шаклида тўғралади.
Гўштга тўғралган пиёз солиб 15 дақиқа давомида қовурилади. Сўнг тўғралган булғор қалампири ва сабзи солиниб, юмшоқ бўлгунга қадар қўвурилади ва табга кўра туз солинади.
Энди помидорга навбат. Помидорни майда қилиб тўғралади. Ушбу таом учун ширин помидорни танлаш мақсадга мувофиқдир.
Агар бундай помидор бўлмаса, томат пастаси қўшиш мумкин.
Тайёр хамирни (угра) совуқ ҳолда бўлса ярим дақиқага (иситиб олиш олиш учун)қайноқ сувда қайнатиб олинади.
Уграни қовурилган массага қўшиб 7-10 дақиқа давомида қовурилади ва туз ва зироварлари тами ростланади.
Тухум чақиб аралаштирилиб ёғда қовуриб олинади. Тайёр омлетни майда сомонча шаклида тўғралади.
Катта лаганга тайёр лағмон сузилади ва устига кўкатлар ҳамда тўғралган омлет сепилади. Ёқимли иштаха!
http://chakchak.uz/ru/reciept/update?id=27