"Ўзбекистон" шўрваси
- Муаллиф: 3al1na
- Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
- Тоифа: Суюқ овқатлар
- Таомнинг калориялилиги: 613 ккал
- 2015-09-14 11:28:02
- 0
- 0
- 7680
Масаллиқлар
- қўй гўшти - 80 гр
- картошка - 110 гр
- сабзи - 40 гр
- пиёз - 15 гр
- помидор - 35 гр
- нўхат - 20 гр
- пахта ёғи - 20 мл
- думба ёғ - 20 гр
- гуруч - 5 гр
- туз - таъбга кўра
Тайёрлаш усули
Шўрва – шарқ мамлакатларида кенг тарқалган таомлардан бири ҳисобланиб, уни турлича тайёрлаш усуллари мавжуд.
Ўзбекистонда қўй гўшти қовурилган шўрва қовурма, қовурилмаганлиги эса қайнатма деб аталади.
Тайёрланиши:
Майда тўғралган пиёзни қизғиш тусга киргунга қадар, қовуринг. Унга сабзи, помидор қўшиб қовуришни давом эттиринг. Энди сув солиб, олдиндан сувда ивитиб қўйилган нўхатни дсолинг ва 20-25 дақиқа давомида қайнатинг. Кейин эса тайёр гўшт қиймасини ва картошкани солинг. Шўрва тайёр бўлишидан олдин туз ва зираворлар солинг.
Қийма:
Гўштни гўштқиймалагичдан чиқаринг ва гуруч билан аралаштиринг. Туз ва зираворлар солиб, яхшилаб аралаштиринг. Кейин порцияларга бўлган ҳолда думалоқ шарчалар ясанг.
Дастурхонга тортишдан олдин майда тўғралган кўкатлар сепинг.